Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1
20.08.2019

ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ҳарбий хизматчиси Муҳаммадамин Маъмуров ғояси билан ташкил қилинган «Электрон кутубхона» тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур ғоя ташаббускори, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, бўлинма Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Муҳаммадамин Маъмуров бундан бир ой муқаддам «Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси» танловининг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган эди.

Айнан шу ғоя асосида Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши, Тошкент ахборот технологиялари университети Қашқадарё филиали билан ҳамкорликда ҳарбий қисм яқинида инновацион электрон кутубхона ташкил этилди.

Инновацион ёндашув асосида ташкил этилган электрон кутубхонада мобиль қурилманинг сканер қилувчи иловасини китоб муқоваси тасвири остидаги ҚР-кодга йўналтирган ҳолда танланган китобни юклаб олиш мумкин. Бу электрон кутубхонадан вилоят ёшлари унумли фойдаланмоқда.

 

Нафосат ЗАФАРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Матбуот хизмати етакчи мутахассиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: