23.09.2020

Бир гуруҳ ФВВ ходимлари “меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугунги кунда бутун инсоният қатори кўп миллатли халқимиз ҳам коронавирус пандемияси сабаб оғир синов ва қийинчиликларга қарши матонат билан курашмоқда.

Ушбу улкан офатнинг мамлакатимиз ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатимиз томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар самарасини бермоқда.

Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Уларни муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган эди.

Мамлакатимизда пандемия ҳамда табиий офат, техноген фавқулодда вазиятларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган вазирлик ва идораларнинг ходимлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланмоқда.

Мана шундай эзгу ишлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ҳам кенг кўламда ташкил этилди. Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларида хизмат қилаётган жонкуяр ва садоқатли ходимлари юксак мукофотга сазовор бўлди.

Республика бўйлаб ташкил этилган тантанали тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бир қатор ходимларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

 

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: