23.09.2020

СамДУ ва Невада (Рено) университетлари ҳамкорликни кучайтирмоқда

2020 йил 17 сентябрь куни Самарқанд давлат университетида янги ташкил этилган Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети ва АҚШнинг Невада университети (Рено) Қишлоқ хўжалиги, биотехнология ва табиий ресурслар факультети профессор-ўқитувчилари ва олимлари ўртасида виртуал конференция бўлиб ўтди. Конференцияда факультетлар ўртасида ўқув, илмий ва кадрлар алмашинуви соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Невада университети (Рено) томонидан факультет декани проф. Билл Пейни ва шу факультетнинг 10 га яқин етакчи олимлари конференцияда иштирок этди. Ўз навбатида, СамДУ томонидан Халқаро алоқалар бўйича проректор М.Носиров бошчилигида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети кафедра мудирлари ва 20 га яқин кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Конференцияда иккала факультет ва унинг кафедраларидаги ўқув ишлари ва илмий-тадқиқот йўналишлари билан конференция иштирокчилари таништирилди. Онлайн конференция икки томон профессор-ўқитувчилари ва олимлари томонидан музокараларга бой бўлди. Конференциянинг биринчи қисмида университетлар ўртасида келгусида амалга оширилиши муҳим бўлган ҳамкорлик ишлари келишиб олинди.

Конференциянинг иккинчи қисмида Самарқанд давлат университети ва Невада университети (Рено) ҳамкорлигида чўл-яйловчилиги йўналишида қўлга киритилган илмий-тадқиқот лойиҳаси ва уни амалга ошириш босқичлари муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа АҚШнинг Ўрмон Хизмати вазирлиги томонидан молиялаштирилган.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: