Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
21.05.2020

Савол ва жавоб

— Ўғлим Навоий кончилик институти 2-курс талабаси. Туғма ногирон. Ўқишга контракт асосида кирган. Ҳозирда контракт пулини тўлашга имкониятимиз бўлмаяпти. Бундай вазиятда туғма ногиронларга қонунларимизда имтиёзлар борми?

О.Очилов,

Каттақўрғон тумани, Ёви маҳалласи.

 

Ҳозирги кунда талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун кенг имтиёзлар мавжуд бўлиб, улардан бири “таълим кредити”дир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарорига асосан, банк муассасалари томонидан тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларга берилаётган “таълим кредит”лари жуда ҳам қулай ва самарали ҳисобланади.

Ушбу қарорнинг 3-бандига асосан:

- чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари учун – фоизсиз таълим кредитлари берилади;

- кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғарма”си маблағлари ҳисобидан тўлаш белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон ­Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 24, 15 – сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 27 майда 2107-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) асосан, 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Шу билан бир қаторда, Сиз ҳомийлик кўрсатиши мумкин бўлган корхона ва ташкилотларга ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан олинди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: