Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3
18.02.2020

«МЕҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК» ЖАМОАТ ФОНДИ

сарҳисоб ва янги режалар

2017-2021-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасида янгиликларни тезкорлик билан ҳаётга жорий қилиш билан боғлиқ долзарб масалалар белгиланган. Бу жараёнда нодавлат-нотижорат ташкилотлар, жамоат фондлари ҳам фаол қатнашмоқда. “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди бу йўналишда мамлакатимиздаги етакчилардан бири ҳисобланади.

Асрол МИРЗААҲМЕДОВ, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” ­жамоат фонди бошқаруви раиси:

— Бугунги кунда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси барча давлат ташкилотлари, нодавлат муассасалар, таълим даргоҳларида қизғин муҳокама этилиб, унда кўтарилган долзарб масалалар ижроси бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Мурожаатномада кўтарилган ҳар бир масала бугунги куннинг ҳақиқатини, халқимиз олдида турган энг катта муаммоларни ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни қамраб олган. Айниқса, давлатимиз ­раҳбари халқнинг 12-15 фоизи бугун кам таъминланганлар қаторида эканлигини айтди ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга, камбағалликни камайтириш учун шароит яратиш зарурлиги ҳақидаги фикри кўпчиликни тўлқинлантириб юборди. Ўйлайманки, бу масалалар бўйича фондимиз ҳам ўзига тегишли вазифаларни белгилаб олади.

Жамоат фонди ҳисобот даврида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ўзининг ижтимоий ҳамкори сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис хузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, “Ўзбекистон овози” ва “Голос Узбекистана” газеталари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа бир қанча давлат, жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келди.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида жамоат ташкилотларининг иштироки тобора кенгайиб бормоқда. Буни фонд томонидан ҳисобот даврида  олиб борилган ишлар ҳам кўрсатиб турибди. Хусусан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлашда, соғлом турмуш тарзи ғояларини тарғиб қилишда  жамоат фондининг ҳам ўзига хос ўрни бор.

Фонд бир неча йўналишда маблағларни сарфламоқда. Мисол учун, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, муҳтожларга кўмаклашиш, уларнинг саломатликларини тиклаши учун ёрдам бериш ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш шулар жумласидандир. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ҳисобот даврида фонднинг жами харажатлари 2,219.227,185 сўмни, хайр-эҳсон, ҳомийлик  харажатлари 2,049,673,993  сўмни ташкил этиб, жамоат фондининг ҳисобот давридаги хайр-эҳсон, ҳомийлик харажатлари жами харажатларига нисбатан 92,4 фоизни, хўжалик харажатлари 7,6  фоизни ташкил этди.

Малика ХЎЖАЕВА, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” ­жамоат фонди васийлик кенгаши аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Бугун соғлиқни сақлаш тизими олдида турган муаммоларни ҳал қилиш, халқимизда сифатли тиббий хизматни ташкил этишда жамоат фондларининг ҳам ўз ўрни бор. Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди билан доимий ҳамкорлик қилиб келади. Айниқса, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликка чалинган беморлар учун малакали шифокорлар маслаҳати ва даволаш ишларини уюштириш, ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари, тиббиёт муассасаларини тиббий анжомлар билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга  озиқ-овқат ва дори-дармонлар  етказиб бериш масаласида жуда катта кўмак кўрсатилмоқда. Шунинг билан бирга, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш олдимизда турган устувор вазифа бўлиши керак. 

Ютуқлар бор, бироқ камчиликлар ҳам оз эмас. Энди фонд фаолиятига янада замонавий ёндашувларни жорий қилиш, фонд вилоят ваколатхоналарини ишини тубдан такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун шароит ва имконият яратиб бериш муҳим аҳамиятга эга.

Фаррух ҲАМРОЕВ, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” ­жамоат фонди васийлик кенгаши аъзоси:

— Нодавлат нотижорат ташкилот учун энг муҳим йўналишлардан бири – бу фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдир. Бу масала фонд фаолларининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. ­Президентнинг Халқ қабулхоналари, виртуал қабулхоналарга, сайёр қабулларда ҳамда жамоат фондига мурожаат этаётган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, кам таъминланган, меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун доимий маблағлар ажратилиб келинмоқда. Хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида 27 беморни жарроҳлик амалиёти орқали даволашга 525,400,128 сўм, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий марказида 22 беморни жарроҳлик амалиёти орқали даволашга 245,000,000 сўм, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказида 18 нафар беморга эндопротез қўйиш ва жарроҳлик амалиёти орқали даволашга 332,255,700 сўм, Республикамизнинг ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация, Онкология ва радиология,  Нейрохирургия, Кўз микрожарроҳлиги, Нефрология ва буйрак трансплантацияси, Эндокринология илмий-амалий тиббиёт Марказларида, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда Тошкент тиббиёт Академиясининг кўп тармоқли клиникаларида  83 нафар беморни даволаш билан боғлиқ бўлган харажатларга 151,851,618 сўм маблағ йўналтирилди. Эътиборлиси, барча ариза ва мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, ҳал этилди.

 Йиғилиш давомида фонднинг вилоят ваколатхоналари фаолияти ҳам танқидий таҳлил этилди.

Табассум РЎЗИМЕТОВА, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди Қорақалпоғистон ­Республикаси ҳудудий муассасаси раиси:

— Жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий муассасаси ҳисоб рақамига 2019 йил давомида 225.000,000 сўм маблағ ҳомий ташкилотлар томонидан келиб тушган. Ҳисобот даврида Давлат дастури ҳамда иш режа асосида кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ёрдамга муҳтож, соғлиғини тиклаш учун мурожаат қилган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш учун, малакали тиббий мутахассис маслаҳатини олишда, даволанишда зарур дори-дармон ва тиббий анжомлар билан таъминлашга йил давомида – 92,000,000 сўм маблағ сарфладик. Аммо бу етарли эмас, ҳали қанча инсонлар бизнинг кўмагимизни кутиб турган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу йўналишдаги ишларимизни янада ривожлантиришимиз талаб этилади. 

Йиғилишда барча йўналишдаги ишлар танқидий таҳлил қилинди. Камчиликлар очиқ айтилиб, уни ечиш йўллари муҳокама қилинди. Тадбир якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Шуҳрат ИСЛОМОВ,

“Ўзбекистон овози” мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: