Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.10.2019

РОССИЯДА ЎЗБЕК КИНОСИ КУНЛАРИ

тажриба алмашиш, ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга имкон яратди. Ўзбек киноси ютуқларини намойиш этди.

Ўтган ҳафтанинг 1-5 октябрь кунлари Россиянинг Москва ва ­Қозон шаҳарларида «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтди.      

 Россияда Ўзбек киноси кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 2018 йил октябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича иқтисодиётимизнинг кўплаб соҳаларида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда 2019-2024 йилларда иқтисодий ҳамкорлик дастурининг қабул қилинган чора-тадбирлари доирасида ўтказилди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир келгусида икки давлат кино санъати намояндаларининг бевосита ижодий ҳамкорлик қилишлари учун кенг йўл очиб беради, десак хато бўлмайди.

Ушбу кино кунларининг хорижда, айнан Россияда ўтказилишидан мақсад ўзбек кинематографиясини оммалаштириш, мамлакатлар, тарихан яқин халқлар ўртасидаги маданий ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдан иборатдир.

— Кино кунлари доирасида биз «Ўзбеккино» ва Россиянинг йирик кинокомпаниялари ўртасида қўшма кино лойиҳаларини ташкил этиш бўйича қатор меморандумлар турли йилларда яратилган ва айни пайтда Россиянинг «Госфильмофонд»ида сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар ҳам олиб бордик, — дейди Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилган «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов. — Мамлакатимиз учун бўлғуси кинокадрларни шакллантиришнинг муҳимлигини англаган ҳолда, Ўзбекистон делегацияси таркибига бир гуруҳ иқтидорли ёшлар ҳам киритилди, улар учун ВГИК, «Мосфильм»га ташрифлардан ташқари Россия кино санъатининг кўзга кўринган усталари иштирокида маҳорат сабоқлари ва тренинглар ўтказилди.

Шунингдек, ҳафталик рус томошабинлари ва  у ерда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакилларига янги ўзбек кино санъатидан баҳраманд бўлиш, картиналар ижодкорлари билан суҳбатлашиш, ўзбек киноси тенденциялари билан танишиш имконини берди, деб ўйлаймиз. Дастур доирасида  сўнгги йилларда суратга олинган  энг яхши профессионал бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

Киномухлислар таниқли актёрлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Матёқуб Матжонов, Фотиҳ Жалолов, Ражаб Адашев, Карим Мирходиев, ёш актёрлар Адиз Ражабов, Ҳусан ­Рашидов, актриса Феруза Саидовалар ижоди ва фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида таниқли кинорежиссёрлар Рустам Саъдиев, Умид Ҳамдамов, Сарвар Каримовлар москвалик профессионал кинорежиссёрлар би­лан кино соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш ва ҳамкорликда фильмлар олиш бўйича музокаралар олиб боришди. 

 

Ўз мухбиримиз.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: