Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
10.09.2019

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ – ЯНГИ МАКТАБЛАРДА

Термиз туманида эса 35-, 36-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 23-сонли мактаб филиалининг янги бинолари фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирларда сўзга чиққанлар таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва билимли, соғлом, юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш борасидаги долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди.

Қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган таълим масканларида фарзандларимизнинг пухта билим олиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Ўқув ва лаборатория хоналари, компьютер синфи давлат таълим стандартлари асосида жиҳозланган. Фарзандларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун эса спорт зали бунёд этилган.

 

Абдумалик Ҳайдаров,

журналист.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: