Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
29.07.2020

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ БЎЛМАСА,

иқтисодий фаоллик пасайиб, ишсизлик кўпаяди

— Ишлаб чиқариш жараёни бор экан, энергия ресурслари унинг асосий омилларидан бири бўлиб қолаверади. Ресурслар нархларининг ошиши ёки пасайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига бевосита таъсир кўрсатади. Иқтисодий назарияга асосан, бу жараёнда маҳсулот ва хизматлар нархининг ошиши, аҳоли томонидан талабнинг камайиши оқибатда иқтисодий фаоллик пасайиб, ишсизликнинг кўпайишига олиб келади.

Бошқа томондан эса, нархларнинг ўсиши доимо у ёки бу ресурслардан фойдаланиш самарасини оширади. Уларни максимал наф оладиган истеъмолчиларгина сотиб олади, холос. Бундан ташқари, ер қаъридан олинадиган углеводородлар (газ, кўмир, нефть маҳсулотлари) эвазига ишлаб чиқариладиган энергия нархларининг ўсиши муқобил манбаларининг фойдалилик даражасини оширади ва истеъмолда рақобатбардош манбаага айланишига хизмат қилади. Бунинг устига, иқтисодиётнинг ҳар қандай тармоғи сингари, энергия ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳаси ҳам ўзини ўзи иқтисодий жиҳатдан оқламаса, ишлаб чиқариш имкониятлари аҳоли ва саноат эҳтиёжларидан ортда қолаверади.

Президентимизнинг жорий йил 10 июлда қабул қилинган “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса Ўзбекистоннинг энергия самарадорлигини янги босқичга кўтарилишида зарурий ҳуқуқий қадам бўлди.

Ушбу қарорга асосан, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасини ташкил этилиши белгиланиб, унга қатор ваколатлар берилмоқда.

Хусусан, Жамғармага қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари, иссиқлик насослари, рекуператорлар, реактив қувватни тикловчи қурилмалар (конденсатор батареялари), реле ҳимояси учун микропроцессор блоклари, частотали ўзгартиргичлар ва бир текис ишга тушириш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича стартап-лойиҳаларни молиялаштириш назарда тутилган.

Ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармалари (капиталлари) ҳамда корхоналарнинг лойиҳаларини шакллантиришда иштирок этиш ваколати берилиши ушбу соҳага хусусий секторнинг ҳам кириб келишига имкон беради.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ, 1 августдан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, микро ва кичик гидроэлектр­станциялардан, шу жумладан, ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф белгиланади. Саноат кўламидаги қайта тикланувчи энергия манбалари (гидроэлектрстанциялардан ташқари) соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни аниқлаш шаффоф аукцион (танлов) савдолари орқали амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қарорнинг қабул қилиниши монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва шу орқали рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилди. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириб, қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига кенг жорий этади. Иқтисодиёт тармоқлари, аҳолига электр энергияси ва нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаб, атроф-муҳит ифлосланишининг камайиши, электр энергия ишлаб чиқариш манбааларининг диверсификацияланиши, янги тармоқ ва иш ўринларининг яратилишига хизмат қилади.

Биз депутатлар ҳам ушбу қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси назоратида фаол иштирок этишимиз ҳамда зарур ҳуқуқий асослар яратилишида ташаббускор бўлишимиз лозим. Бу қарор ижросидан қанча фойда эканини бир ўйлаб кўрайлик... Қарор тўлақонли амалга ошмаса, қанча зарар кўришимизни ҳам тасаввур қилиб кўрайлик. Ўшанда қарор аҳамиятини муносиб баҳолаймиз.

Авазбек ЎРИНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: