Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
03.06.2020

БЮДЖЕТ УЧУН ЯНГИ ДАРОМАД МАНБАИ

ёки ички имкониятлардан самарали  фойдаланиш

Катта ҳаёт тажрибаси ва мактабига эга бўлган олимларимиз жамият ва иқтисодиёт равнақи тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини  билдириб келмоқдалар. Қуйида академик, сенатор  Ш.Аюпов ва иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.Қодировнинг иқтисодий масалалар туркумидаги мушоҳадаларини ҳавола этмоқдамиз.

Коронавирус пандемияси ва бўлиб ўтган табиий офатлар иқтисодиётимизга кам деганда 2 миллиард АҚШ доллари атрофида зарар келтирди, деб ўйлаймиз. Эҳтимол, бундан кўпроқ ёки озроқдир. Ҳар ҳолда, жиддий зиён кўрилди. Бу зарарни биров ташқаридан келиб қоплаб бермаслигини яхши биламиз. Улар уч йил олдин бошланган мақсадли ривожланишимиз даражасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади, албатта. Шунинг учун бугун кечагидан кўра самарали фаолият юритишимиз ва ички имкониятларимиздан тўғри, оқилона фойдалана олишимиз зарур.

Кўрилган зарарлар ва қилинадиган қўшимча харажатлар асосан Давлат ва маҳаллий бюджетлар ҳисобига тўғри келади. Демак, даромади азалдан камчил бўлган бюджет тушумларини ошириш бугун умумхалқ вазифасига айланмоғи зарур. Иш жойидаги фаолиятимиз самарадорлигини ошириш, янги корхоналар ва иш жойлари очиш, банкдан ташқари айланмаларни қисқартириб, солиқ тўлаш базасини ошириш бирламчи вазифа бўлса, иккинчидан, халқаро ва ўз тажрибамиздан келиб чиқиб,  амалда қўлланилмаган   имкониятлардан фойдаланишимиз керак бўлади.  Масалан, бугун муомалага олтин ва кумуш тангалар чиқарилиб, аукцион орқали сотилмоқда. Шу реал қиймат номинал тартибда қимматли қоғозларга ўтказилса, кўпроқ фойда кўрамиз. Бюджет камомадини ёпиш мақсадида чиқарилган Давлат қисқа муддатли облигациялари билан бир қаторда жисмоний шахсларга мўлжалланганДавлат ютуқли, омонат, олтин қимматли қоғозларини муомалага чиқариш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда эътирозларни чеклаш мақсадида тарихни эслаб ўтамиз. Қимматли қоғоз  облигациялар охирги бор  республикамизда  1992 йил 1 июлдан 20 йил муддатга чиқарилган эди. “Унинг Давлат томонидан қайта сотиб олинмаганлигидан аҳолининг бундай қоғозларга бўлган ишончи анча  пасайган”, деб хулоса қилиш йўл қўйилган хатоларни яшириш билан баравар бўлиб қолмоқда. Аслида камчилик молиявий дастакда эмас, балким унинг чиқарилиш тартибларида бўлган. Бундай қимматли қоғозларни  муомалага чиқариш тўғрисидаги қарорнинг ўзи нотўғри қабул қилинган. Чунки жамиятда 100 фоиз атрофида гиперинфляция  ҳукмрон бўлиб, аҳолига  12 фоизли даромад олиш шарти билан сотилган бундай қимматли қоғозларнинг қиймати чақарилган кунидаёқ  йўқотилган эди.

Бугун ижтимоийиқтисодий  муҳит буткул ўзгарган. Коронавирус, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида бўлган табиий офат натижасида кўрилган зарарларни бартараф этиш жараёни халқимизнинг давлат ва ҳукуматга ишончи юқорилиги ва баҳамжиҳатлигини яна бир марта  намоён этди. Давлат томонидан қилинадиган харажатлар шаффоф. Улар халқ учун қилинаяпти ва бундан барчанинг хабари бор. Республикамиз келажагига ишонган аҳоли давлатни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Жаҳон молиявий ташкилотлари ишониб, миллиардлаб чет эл валюталарида инвестиция киритиб турган мамлакат ички қарзларини доимий тўлаш қувватига эга бўлади. Демак, бюджет камомади ва табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплашнинг энг самарали йўли аҳоли инвестицияси ҳисобланади.

Қадим-қадимдан халқимиз орасида олтин ва қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланувчи  кишилар бўлган. Масалан, ўтган асрнинг 60-70 йилларида Тошкент шаҳринингЭски жувабозориданКалининмайдонига олиб чиқувчи кўча айнан шундай савдолар билан шуғулланувчилар тўпланадиган ҳудуд эди. Яъни аҳоли ўз жамғармалари қадри тушиб кетмаслиги ва келгусида даромад олишни мўлжаллаб тилла ёки қимматли қоғозлар сотиб олган.

Давлат ютуқли,  омонат,  олтин  қимматли қоғозларини муомалага чиқарилиши аҳоли қўлидаги вақтинча бўш турган маблағларни банк айланмасига жалб этишнинг йўлларидан бири ҳисобланади.  Фақат пул банкларнинг ҳисоб рақамига эмас, балким бюджет рақамларига тушади ва унинг камчил қисмини тўлдиради. Бу макроиқтисодиёт учун катта имконият бўлиб, аҳоли инвестицияси давлат манфаатларига хизмат қилади. Бу ҳаракатдан тижорат банкларининг манфаатига зиён етмайди. Бугунги амалиётда бўлган ўзаро ҳисоб-китоблар тартибига биноан маблағлар бюджетга хизмат қилувчи банклар ҳисоб рақамига тушади.

Республикамизда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ва бухгалтерия ҳисобининг икки ёқлама ҳисоби тамойили асосида ўнлаб ҳисоб-китоблар ўтказилиши мумкин. Яъни бир сўм маблағни банкнинг амалиёт куни вақти етгунча беҳисоб айлантирса бўлади. Бунинг учун фақат ҳисоб китобларни тўғри ташкил этиб ҳар қандай тўрачиликларга чек қўйиш даркор.

Юқорида келтирилган хулосага асосланиб аҳолига қимматли қоғоз сотиш орқали жамланган маблағдан бюджет камомадини бартараф этиш мумкинлигини асослаймиз. Бунинг учун йиғилган маблағларнинг вақтинча фойдаланмайдиган қисми ҳисоблаб чиқилади ва ундан кам фоизли имтиёзли кредитлаш жамғармаси ташкил этилади. Бундай маблағлардан фақат давлатхусусий  шерикчилик асосида ишлаб чиқариш объектлари  қурилишига кредит берилади. Натижада янги давлат мулки барпо этилади ва унинг хусусийлаштирилиши асосида бюджет учун янги даромад манбаи яратилади.

Макроиқтисодиётда республикамиз мустақиллигининг биринчи кунларидан пайдо бўлган ва бугунги кунгача бартараф этилмаган камчиликлардан бири букорхона ва ташкилотларнинг ўзаро қарздорликлари бўлиб, у бюджет даромадларининг ўз вақтида йиғилишига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқди. Масалан, 2018 йил апрель ойида 14 трлн. сўм дебитор қарздорликларнинг тўлаш муддати бюджет ссудаси асосида 2021 йилгача кечиктирилган бўлсада, унинг жами миқдори 2019 йил  1 декабрь санасида  93,1 трлн. сўмни ташкил этди. Бундай улкан суммалар замирида ишлаб чиқарилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар акс этган. Бир кун бўлса ҳам пулнинг айланмадан четга чиқиши қанчалик салбий таъсир этиши мумкин  бўлса бизда 15,3 трлн. сўм маблағ уч ойдан кўп муддатда ишламай турибди.Шу ҳолда халқаро тажрибадан келиб чиқиб, негаҚарз мажбуриятномасиқимматли қоғозлардан фойдаланмаймиз, деган ҳақли савол пайдо бўлади. Яъни дебитор қарздорликлар суммасига мажбуриятномаларни муомалага чиқариш натижасида йиғилган маблағлардан фойдаланиш  мумкин. Масалан,  Ўзтрансгазакциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарнинг 2019 йил 1 декабрда 13,5 трлн, сўм дебитор қарздорлиги бўлган. Жамият ташаббуси билан Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганҚарз мажбариятномасини муомалага киритиш орқали қўшимча айланма маблағ яратиш мақсадга мувофиқ эди. Корхона фаолияти  ва ишлаб чиқарувчи маҳсулоти ликвид бўлганда унинг мажбуриятномасини нафақат ички  балким хорижий мамлакатлар қимматли қоғоз бозорларида ҳам сотиш мумкин.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, бозор иқтисодиётига тўлақонли ўтишимиз учун жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда халқимиз урфодатларини  ҳисобга олиб, молиявий дастаклардан кенг фойдаланишимиз керак. Молия бозори иқтисоднинг барометри ҳисобланади. Ундан тўла ва самарали фойдаланишгина  жамият ривожланишини таъминлайди.

 

Шавкат АЮПОВ,

ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори, академик, сенатор,

Ашур ҚОДИРОВ,                                   

иқтисод фанлари доктори, профессор.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: