Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
18.02.2020

ҲАР ЧИРОҚ ЎЧГАНДА...

аҳоли бизни «энг чиройли» гаплари билан қандай

эслашларини яхши биламизЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан «Ўтган йилда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги фаолият: эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда жамият раҳбарияти ва мутасаддилари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

— Бугун соҳадаги туб ўзгаришларга Президентимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда, — дейди «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев. — Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ҳамда сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ташкил этилди. Мазкур жамиятимиз таркибига 16 та корхона киритилган бўлиб, шундан 0,4-6-10-35-110 кВ кучланишли электр тармоқларини эксплуатация, шунингдек, ушбу объектларнинг ривожланиши доирасида янги қурилиш, реконструкция, модернизация, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширувчи 14 та ҳудудий электр тармоғидан иборат. Бундан ташқари, бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Давлат дастурлари асосида мамлакатимиз бўйлаб электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қуриш дастури тўғрисида»ги қарори асосида ўтган йилда 7289,1 километр узунликдаги электр тармоқлари ҳамда 2701 та трансформатор пункти модернизация ва реконструкция қилинди. Биргина, 2015 йил билан таққослаганда, 840,67 километр узунликдаги электр тармоқлари ҳамда 619 та трансформатор пункти модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган эди.

Шу билан бирга, қишлоқ ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2560 километр электр узатиш тармоқлари, 808 та трансформатор пункти янгидан қурилди. Қолаверса, 2865 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 1567 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Бу борадаги ишлар «Обод маҳалла» дастури доирасида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Ушбу дастур ижросини таъминлаш борасида 227 километр узунликда электр узатиш тармоқлари ва 108 та трансформатор пункти янгиланди. 188 километр электр узатиш тармоқлари ва 272 та трансформатор пункти эса мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Электр ускуна ва тармоқларни янгилашда замонавий технологияларни қўллаш энг муҳим масалалардан биридир. Шу боис, таянчда ўрнатилган герметик трансформаторлар, изоляцияланган СИП симлардан фойдаланиш натижасида электр энергиясини узатишда тармоқдаги йўқотишлар ва инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг олди олинмоқда. Натижада, истеъмолчиларга электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда.

Ушбу ишларни амалга ошириш туфайли республикамиз ҳудудларидаги 1,6 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқдаги 1,7 миллион нафардан ортиқ аҳоли хонадони, шу жумладан, «Обод қишлоқ» дастури доирасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 481 та қишлоқдаги 102 мингдан ортиқ, шунингдек, «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар эса 115 та маҳалладаги 23 мингдан ортиқ аҳоли хонадонида электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланди.

Сир эмас, ислоҳотларнинг янги босқичида аҳоли, уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими  ишга туширилди. Бунинг учун барча давлат ва жамоат ташкилотлари фуқаролардан ўзларига тааллуқли масалаларни қабул қилиш ва ўрганиш мақсадида «Ишонч телефонлари» ташкил этилди. Айни пайтда ушбу тизим орқали фуқароларнинг мурожаатлари, улар ортида турган муаммолари ўрганилиб, қаноатлантирилаётгани ўз самарасини бермоқда. Хусусан, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб қайтариш мақсадида «1154» қисқа рақамли «Call-centr» ишга туширилди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри бўйича тест режимида фаолият бошлаган ушбу «Call-centr» қисқа фурсатларда бутун республика бўйлаб татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Матбуот анжуманида соҳада ўтган йили амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, жорий йилдаги асосий вазифалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, жорий йилда 9304,7 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 3364 та трансформатор пунктларида модернизация ва янгилаш ишлари ишлари бажарилиши режалаштирилгани, маҳаллийлаштириш дастурига кўра, ўтган йилда электр тармоқлари корхоналари таркибида 4 та темир-бетон таянч ишлаб чиқариш заводлари ташкил этилиб, бу йил ушбу ишларни давом эттириш мақсадида қўшимча равишда соҳа учун зарур ускуналар ишлаб чиқарувчи яна 8 та корхона ишга туширилиши натижасида жойларда эскирган симёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш ишларини жадаллаштириш имкони яратилиши таъкидланди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларидан тушган аксарият саволлар электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишларининг бориши ҳақида бўлди.

Бошқарув раиси ушбу мавзуга ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 68 та туман ва шаҳарларида 3 миллиондан зиёд истеъмолчилар хонадонларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилгани, 2020 йил якунигача бу кўрсаткични янада ошириш, яъни 7 миллион нафар истеъмолчи ушбу тизимга тўлиқ уланиши таъминланишини таъкидлади. Шунингдек, ушбу тизимнинг синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истеъмолчилардан фойдаланилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш даражаси 99 фоизгача ўсган. Бу эса келажакда истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасидаги ҳисоб-китоб тизими ортиқча муаммолардан холи бўлишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Журналистлар томонидан аҳоли орасида такрор-такрор чироқ ўчиши билан боғлиқ эътирозлар кўпайиб бораётгани, охир-оқибат қачон халқимиз узлуксиз элетр энергия балан таъминланиши мумкинлиги ҳақида беришган  саволларга жамият бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев қўйдагича жавоб қайтарди:

— Аҳолимиз кўпинча, яъни оддий халқчил тилда айтганда, «нега сайлов кунлари ёки байрам кунлари чироқ ўчмайди, кейин яна ўча бошлайди?» деб эътироз билдиради, бу ҳақли савол. Мен ўзим ҳам қишлоқда яшаганман, аҳволдан бохабарман, қайсики маҳалла ва қишлоқда ҳар чироқ ўчганда аҳоли бизни қандай эслашларини жуда яхши биламиз.

Айнан сайлов ва байрам кунлари бизда бир киловатт электр энергиясининг таннархи 9-10 центга чиқиб кетади. Чунки ўша кунлари тиғиз тартибда ишлаймиз ва вазиятдан чиқиш учун мазут ёқамиз. Аммо биз ҳар доим ҳам мазут ёқа олмаймиз, мазут ҳам танқис маҳсулот, ҳам жуда қимматга тушади. Ўшандай кунлари, таннарх 9-10 центга чиққанда ҳам аҳоли учун нарх ўзгармайди – 295 сўм, бу 3 цент атрофида дегани. Бир сўз билан айтганда яқин йилларда, яъни аниқ йилини айта олмайман. Аммо қилаётган барча ҳаракатларимиз аҳолимизни узлуксиз элект энергия билан таъминлашга қаратилгандир. Буни яқин йиллар давомида барчамиз бирдек гувоҳи бўламиз.

Анжуман сўнгида жамият томонидан ўтган йилда соҳани ислоҳ этиш борасида амалга оширилган ишлар жорий йилда ҳам давом этиши, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ишларини янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: