Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3
18.02.2020

КОРРУПЦИЯ – ЖАҲОЛАТГА ЭЛТУВЧИ ИЛЛАТ

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинасибилан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”.

Мурожаатномада халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратилди. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.

Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдагиЎзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаФармони қабул қилингани бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад эса юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражада қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

 Айтиш жоизки, ҳозирги глобаллашув, минтақа ва давлатлараро интеграция жараёнлари жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция чегара билмас муаммога айланди. Бу иллат келтириб чиқараётган оқибатлар ҳар қандай жамиятни ич-ичидан емириб, уни пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда. Коррупция демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишини издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

Бугунги кунда коррупция муаммоси дунё миқёсида ўз ечимини талаб этаётган биринчи масалалардан ҳисобланади. Шу боис ҳам жаҳон ҳамжамияти бу иллатга қарши кескин курашмоқда. Бу йўналишда бир қатор халқаро ҳужжатлар ҳам қабул қилинган. Хусусан, БМТ ҳомийлигида қабул қилинган коррупцияга қарши курашиш резолюцияси (1995 й.), Давлат мансабдор шахсларининг халқ­аро ахлоқ кодекси (1996 й.), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши курашиш декларацияси (1997 й.), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси (2000 й.), Коррупцияга қарши конвенция (2003 й.) ва бошқалар шулар жумласидандир.

Коррупция ва порахўрликнинг зарарли иллатлари муқаддас Ислом динида ҳам қаттиқ қораланади.

Бировнинг ҳаққини ноҳақ ейиш ҳамда пора берувчи ва пора олувчи ҳам оғир гуноҳкор бўлиши айтиб ўтилади.

Пора араб тилидаришвадеб аталади, шаръий истилоҳда эса, “Порахақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсадир”.

Мисол учун бировнинг бир нарсада ҳаққи бор, ўша ҳақни олиш учун ҳокимнинг ҳукмига қараб турибди. Иккинчи бир одам келиб ўзи ҳақдор бўлмаса ҳам ҳокимга пул бериб, ўз фойдасига ўша нарсани беришни сўрайди. Ҳоким ўша ишни қилса, ҳақдорнинг ҳаққи поймол бўлиб, ноҳақдан биров фойдасига ҳукм қилган бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳолатда пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам ноҳақ иш қилмоқда, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиб, ўз фойдасини кўз¬ламоқда.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинадиРасулуллох саллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Пора берувчига ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам икковларини ҳам ушбу ҳаром ишни қилганлари учун лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир.

Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Пора берувчи ҳам, олувчи ҳам, ўртада турувчи ҳам жаҳаннамга ташланади”– дедилар.

Одатда пора олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамиз-у, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз. Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифда пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки пора деб номланган иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий жиноятни бошловчи пора берувчидир. Олувчи ва воситачилик қилувчининг ҳам гуноҳи бирхил.

Бу борадаги асослар Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, Жиноят кодексининг 210-212-моддаларида порахўрлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жамият учун ижтимоий хавфи юқори ва оғир оқибатларга олиб келувчи жиноятлар тоифасига киради. Ушбу жиноятлар жамиятнинг маънавий-ахлоқий негизига путур етказибгина қолмай, янги жиноий қилмишлар содир этилишига ҳам йўл очиб беради. Шу боис, пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жиноий жазоларнинг кучайтирилгани салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тарихга назар ташласак, соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида жиноят ва жазо масалаларини ҳал этишда “Темур тузуклари” алоҳида ўрин эгаллаган. Тузукларда мулкни, хусусан, давлат мулкини ўзлаштирганлик учун жавобгарликни белгилашда ўзига хос ёндашув мавжуд бўлган.

Ўша даврда амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш, тергов ўтказиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий равишда ичкилик ичиш, маиший бузуқлик каби қилмишлар оғир жиноят ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Тарихий манбаларда келтирилишича, Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ, неваралари Пирмуҳаммад ва Ҳалил Султонлар юқорида зикр этилган меъёрларни бузганлик учун халқ олдида жазога тортилган.

 Коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашишда қонуний қўлланиладиган ҳар қандай чора-тадбир фойдалидир. Жумладан, ҳуқуқий жиҳатдан коррупция туркимига кирувчи жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш, ушбу жиноятларни содир этган шахсларнинг суд жараёнларини халқ орасида ошкора ўтказилиши, ОАВда кенг ёритилиши ўз самарасини беради, деб ўйлаймиз. Жиноят содир этилишига сабабчи бўлган шарт-шароитларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, тегишли чора-тадбирларни кўриш, бунда жамоатчиликни хабардор қилиш муҳим аҳамиятга эга. Коррупция туркумига кирувчи жиноятчиликни аниқлашда нафақат воситачилик қилган, балки ташкилотчи, ёрдамчи, ҳомийлик қилган ва йўл қўйиб берган шахслар ҳам аниқланиб, барчалари жавобгарликка тортилишини таъминлаш лозим деб хисоблаймиз. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, амалиётда аксарият ҳолларда пора олувчи уни қўллаб қувватлаб турувчи, юқорида турувчи мансабдор шахслар манфаатини кўзлаб ҳам мунтазам пора олиш-бериш билан шуғулланиб келган бўлади, айримлари қўлга олиниб, асосий жиноятчилар эътибордан ташқарида қолиб, яна ўша қинғир ишларини давом эттиришаверади. Ана шу сабабларга кўра, коррупциявий қилмишлар давом этаверади. Бундай ҳолатларга чек қўйиш учун ҳар бир жиноятнинг илдизигача аниқлаш ва тегишли жазога тортиш талаб этилади.

Бутун дунё ҳамжамияти коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини қўллаётган бугунги кунда, республикамиз халқини ҳам бу миллатдан бир неча таклифларни билдирмоқчимиз: Ҳар бир давлат органи идоралари, корхона, ташкилот, муассаса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш жамиятида коррупцияга мойиллиги бор шахсларни аниқлаш борасида жамоатчилик кенгашлари ташкил этиб, қонуний йўллар билан уларни аниқлаб, жамиятни бундай унсурлардан тозалаш: Коррупция йўли орқали ноқонуний даромад билан яшаётган шахсларни аниқлаб, тегишли идораларга хабар бериш таълим-тарбия беришда нопок йўллар билан яшаш ёмон иллат эканлигини улар онгига сингдириб бориш лозим бўлади.

Зафариддин ТУРДИЕВ,

Умар МЕЛИЕВ,

А.Авлоний номидаги Халқ таълими Тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчилари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: