Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.10.2019

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОЖИКИСТОН ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ РАИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлар экан, ўзаро ишончга асосланган олий даражадаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган юксак даражага кўтаришга хизмат қилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Шу муносабат билан Тожикистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин далилидир.

Юксак мартабали меҳмон, ўз навбатида, Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда ўзаро алоқалар барча даражаларда фаоллашгани қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Чегарадош ҳудудлар ўртасида, маданий-гуманитар соҳада алмашинувлар кенгаймоқда.

Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратилмоқда.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўмиталар ва парламентлараро гуруҳлар даражасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув сўнггида Шукуржон Зуҳуров Тожикистон парламенти қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини таъкидлади.

Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси жорий йил декабрь ойида мамлакатимиз парламентига сайловлар муваффақиятли ўтишини тилади.

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: