Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
03.06.2020

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ижроси бўйича ЎзХДП фракцияси ЎЗ  позициясини маълум қилди

Куни кеча парламент қуйи палатаси мажлисида Давлат бюджети ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботи кўриб чиқилди. Ушбу долзарб масала бўйича Халқ демократик партияси фракцияси ўз позициясини маълум қилди.

Давлат аҳамиятига молик масалаларни халқ билан бевосита муҳокама қилиш, халқ фикрини ўрганиш бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир. Давлат бюджети ижроси Олий Мажлисда муҳокама қилинишининг сиёсий аҳамияти шундаки, халқимиз ўз вакиллари орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги жараёнларни назорат қилиш ва таклифларини киритиш имкониятига эга бўлади.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ҳамда 2020 йилнинг биринчи чорагидаги ижросига эътибор қаратадиган бўлсак, ундаги асосий сай-ҳаракатлар аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилганини кўриш мумкин.

Хусусан, 2019 йил якунлари бўйича Давлат бюджетининг харажатлар қисмида таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлашга, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни оширишга асосий эътибор қаратилган.

Мактабгача ва Халқ таълими муассасалари ходимларининг иш ҳақларининг сезиларли даражада оширилиши ҳамда ушбу тизимнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши ёшларимизни тарбиялаш ва уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга мустаҳкам замин яратади.

Халқ демократик партияси фракцияси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қўллаб-қувватлаган ҳолда, бюджет ижроси юзасидан айрим таклиф ва мулоҳазаларни билдирди.

Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда муаммолар сақланиб қолаётгани, хусусан, 6,5 мингдан ортиқ бюджет ташкилотларида 142 миллиард 592 миллион сўмлик молиявий хатоликлар, камомад, ўзлаштириш ҳамда ноқонуний харажатлар аниқлангани ва уларнинг миқдори йилдан-йилга ўсиб бораётгани фракция аъзоларини жиддий ташвишлантиради. Бундай камчиликларни имкон қадар камайтириш учун назорат механизмларини ҳамда вазирлик, идоралардаги ички аудит бўлимлари фаолиятини танқидий кўриб чиқиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш кераклиги таъкидланди.

Ҳисоботларда молиявий маблағларга эҳтиёж, ажратилган маблағларнинг берилган-берилмагани, шу билан бирга, маблағлардан нечоғлик самарали фойдаланилганлигини ифодаловчи маълумотлар акс эттирилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Давлат бюджетининг барча жараёни, бюджет ташкилотларининг ҳисоботи электрон дастур орқали амалга оширилмоқда. Бу ҳисоботларни қисқа муддатларда тайёрлаш ва қайта ишлаш имконини бериши керак.

Шунга қарамасдан, бугунги тезкор ислоҳотлар даврида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот июнь ойига келиб кўриб чиқилаётганлиги қанчалик даражада тўғри?

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 чорагида, чораклик ҳисоботларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш таклифини ҳукумат идоралари кўриб чиқсалар маъқул бўларди.

Шу ва бошқа аниқланган муаммолар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш борасида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш керак бўлади. Бу борада фракциямиз аъзолари бюджет соҳасига оид қонунчиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр.

Фракциямиз 2020 йил Давлат бюджетида кўзда тутилган ижтимоий харажатларнинг аниқ мақсадли бўлиши устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ҳамда 2020 йилнинг 1 чораги ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни қўллаб-қувватлади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

ЎзХДП фракцияси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: