Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
17.03.2020

КОРОНАВИРУС: «ЎЗИМИЗНИ ҲАМ, ЯҚИНЛАРИМИЗНИ ҲАМ ЭҲТИЁТ ҚИЛАЙЛИК»

Азиз ватандошлар, мамлакатимизда юқумли коронавирус касаллиги қайд этилди, уни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу жараёнга тайёргарлик бугун, кутилмаганда бошлангани йўқ, вирус мамлакатимизга кириб келиши эҳтимоли юзага келгандан буён чоралар кўрила бошланган.

Бугун эълон қилинган чекловлар эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмалари асосида жорий этилганини тушунишимиз керак.

Барча тиббий муассасаларда карантин ҳолати эълон қилинганда бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича тиббий ходимларга керакли тушунча берилган.

ОАВ орқали маълум қилинганидек, вирус иммунитети паст бўлган, гигиена қоидаларига етарлича эътибор бермайдиган инсонларга осон юқади. Иммунитет инсон совуқ қотганда, очлик ҳолатида, айниқса, асабий ҳолатда кескин пасаяди. Шунинг учун ҳам асосийси ваҳимага берилмаслик, тартиб асосида овқатланиш, об-ҳавога муносиб кийиниш тавсия этилади.

Соҳа мутахассислари алоҳида эслатадики, карантин касаллик тарқалиб кетмаслиги учун эълон қилинади. Шу сабабли мактаб ва боғча ёшидаги болалар заруратсиз кўчага чиқишини имкон даражасида чеклаш зарур.

Катта ёшдагиларда иммун тизими сустлашгани сабабли уларга жамоа кўп йиғиладиган жойларга бормасликни тавсия қиламиз.

Коронавирус ташқи муҳитга чидамсиз. Хоналарни тез-тез шамоллатиш, тозалаш, қўл билан ушланадиган тутқичлар ва бошқа жиҳозларни совун эритмаси ёки бошқа тозаловчи эритма билан артиб туриш керак. Вирус иссиққа чидамсиз, шу сабабли иссиқ сув билан оғизни тез-тез чайиш, иссиқ чой ичиш тавсия этилади.

Карантин вақтида ваҳима кўтармаслик, вирусдан сақланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш энг тўғри йўл бўлади. Мамлакатимизда вирус ёйилмаслиги ҳар биримизнинг санитар одобимиз ва эҳтиёткорлигимизга боғлиқ эканини унутмайлик. Шу билан ўзимизни, яқинларимизни, бошқа инсонларни ҳам кўнгилсизликлардан ҳимоя қилган бўламиз.

Халқ демократик партияси мамлакатимиздаги эҳтиёт чораларига мувофиқ равишда карантин муддати расман якунлангунга қадар жамоатчилик билан ўтказиладиган акция ва тадбирлари, ўта зарурати бўлмаган йиғилишлари қолдирилишини маълум қиламиз.

Сизга ва оилангизга соғлик, омонлик тилаймиз.

Мақсуда ВОРИСОВА,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: