Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
10.09.2019

ОҲАНГАРОН КЕНГАШИ РАИСИ ЭНДИ ЖИМ ТУРМАЙМИЗ, ДЕДИ

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши Оҳангарон туманидаги маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

«Ойбулоқ» маҳалласидаги мулоқотда 50 га яқин фуқаро турли муаммоларни кўтарди. Масалан, «Янги бино» қишлоғи «Истиқлол», «Гулистон» кўчаларида яшовчи фуқаролардан ичимлик сувининг танқислиги, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ носозликлар, йўлларнинг таъмирталаблиги масалалари юзасидан мурожаатлар тушди.

Гулжамол Қурбонова юқори кучланишли электр симлари уйининг томига тегиб туриши, намгарчилик пайтида бахтсиз ҳодиса рўй бериши мумкинлиги ҳақида гапирди. Фуқаро кўп маротаба турли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин натижа бўлмаганини айтди.

Яна бир фуқаро олис ҳудудларда яшайдиган мактаб ўқувчилари учун автобуслар қатновини йўлга қўйиш масаласини кўтарди. Нишонгул Қурбонова эса 2-гуруҳ ногиронлиги бор фарзанди Дилбар Туронова оиласи билан кўп қаватли уйнинг 4 қаватида яшашини, бу катта қийинчиликлар келтириб чиқараётгани, шунинг учун Дилбарга биринчи қаватдан уй берилишини сўради.

Очиқ мулоқотда мурожаатлар мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди.

«Ялпоқтепа» маҳалласида ҳам мулоқот бўлиб ўтди. Унда фуқаролардан кундалик ҳаёт учун зарур бўлган масалалардан тортиб, вилоят миқёсида ҳал этилиши керак бўлган муаммоларгача кўтарилди. Кимдир автомобиль қатнови кўп бўлган ҳудудларда йўл чироқлар, пиёдалар ўтиш жойлари йўқлиги ҳақида айтса, бошқалар ички йўлларнинг аянчли ҳолатидан куюниб гапирди.

— Мурожаатларнинг аксарияти йўллар, коммунал хизмат сифати, табиий газ ва электр энергеяси масалалари билан боғлиқ, — дейди Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман кенгаши раиси Феруза Холтўраева. — Узоқ йиллар давомида шу масалаларга жиддий эътибор қаратилмаган, мутасаддилар ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган. Акс ҳолда, ҳамма жойда деярли бир хил муаммолар йиғилиб қолмаган бўларди. Тан олиш керак, бунда партиямиз фаоллари, депутатларнинг ҳам катта айби бор. Энди жим турмаймиз, юз-хотир, андиша, деган тушунчаларни четга суриб, аҳоли манфаати учун ҳаракат қиламиз, курашамиз. Чунки ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг бошқа йўли йўқ.

Албатта, партия фаолининг гапида жон бор. Бироқ гап билан амалий иш нақадар уйғун бўлишини вақт кўрсатади. Ўйлаймизки, мутасаддилар ҳам, ташаббус билан чиқаётган депутатлар, партия жонкуярлари ҳам мурожаатлар қоғозда қолишига йўл қўйишмайди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: