08.12.2020

НУРОБОД ТУМАНИДА

кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди

Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида Самарқанд вилояти, Нуробод тумани “Наврўз” маҳалласида барпо этилган янги кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мазкур уй 4 қават бўлиб, икки-уч хонали 24 хонадондан иборат. Шинам ва барча қулайликларга эга бўлган ушбу хонадонлар асосан, уй-жойга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш оилалар ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар учун ажратилди. Уларнинг ўн нафарига дастлабки бошланғич бадал тўловлари тўлаб берилди.

— Охирги беш йил давомида ижарама-ижара юришга мажбур бўлдим. Менинг ҳам ўз уйим бўлармикан, деган орзу армон билан яшардим. Бугун бахтлиман, ўз уйим бор. Ана шундай эзгу ишлар бошида турган инсонлардан миннатдорман, — дейди 2-гуруҳ ногирони Замира Тожиева.

Ушбу замонавий кўп қаватли уй “Жомбой кафолат қурилиш” МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, бино қурилишига 3 миллиард 654 миллион сўм маблағ сарфланди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Зоиров иштирок этди ва хонадон эгаларига калитларни тантанали тарзда топширди.

Шуҳрат ИСЛОМОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: