21.02.2013

«СИНГАПУР — САМАРҚАНД» ҚЎШМА КОРХОНАСИ

томонидан ўтган йили 53 тонна ипак тола ишлаб чиқарилиб, 1 миллион 753 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди

2012 йили Самарқанд вилоятининг ташқи сав-до айланмаси 503,6 миллион долларни ташкил этиб, ўтган беш йилда 1,5 баробарга ошди. Экс-порт ҳажми 2006 йилда 18,3 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2012 йилда 98 миллион долларга етди. Экспортнинг асосий қисми Рос-сия, Қозоғистон, Туркия, Эрон, Украина, Ироқ, БАА ва Австралия каби давлатлар ҳиссасига тўғ-ри келмоқда. Вилоят экспорт салоҳиятининг ошишида «Сингапур — Самарқанд» қўшма кор-хонасининг ҳам салмоқли улуши бор.

Ушбу корхона банкрот корхоналар рўйхатига киритилган эди. Шу сабабли, бу ерга чет эл инвестициясини киритиш юзасидан белгиланган Дастурга биноан корхонага 2008 йилда 800 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижнинг замонавий саноат ускуналари ўрнатилди. Натижада 2009 йили Са­­мар­қ­анд шаҳридаги собиқ «Ҳужум» ишлаб чиқариш кор­хонаси негизида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган «Сингапур — Самарқанд» қўшма корхонаси бунёд этилди.

— Илгари иш унумдорлиги анча паст, олинадиган даромад харажатлар ўрнини қоплай олмас эди, — дейди корхона директори Абдимажид Акрамов. — Ҳозирда замонавий ускуналарни ишлаётган 215 нафар ишчи хизматчи ишлаб чиқариш самарадорлиги юқо­рилигини таъминлаяпти.

Корхонанинг тўла қувват билан ишлаши учун хомашё Хоразм, Қашқадарё, Навоий вилоятларидан келтирилмоқда. Ўзимизда етиштирилаётган пилланинг толалик миқдори анча юқори. Соҳадаги ислоҳотлар, навларни танлаш ва уруғчиликка берилаётган эътибор сабабли бир дона пилладан 1200-1500 метр тола олишга эришилмоқда.

— Биз қарийб тўрт йилдан буён Ўзбекистонда иш олиб бораяпмиз. Мамлакатингизда хорижий инвесторларга яратилган шароит, инвестицион муҳит, айтиш керакки, ривожланган давлатларнинг кўпчилигида мавжуд эмас, — дейди сингапурлик менежер Дивакар Реджу. — Шунингдек, бу ерда етиштириладиган пилланинг сифат даражаси юқори. Корхонада тайёрланаётган ипак толаси четда  харидоргир. Келгусида пиллани қайта ишлаш тизимини янада кенгайтириб, ундан чиқадиган хомашёдан турли матолар ишлаб чиқаришни режалаштираяпмиз.

Ҳозирги вақтда пилла чиқиндиси қайта ишланиб, ундан балиқ ва паррандалар учун озуқа тайёрлаш йўлга қўйилди. Корхона қошида ташкил этилган яна бир янги цехда қўшимча 10 нафар хотин-қиз муқим иш билан таъминланди.

— Корхонада меҳнат қилаётганлар асосан Самарқанд шаҳрига қўшни Жомбой, Булунғур, Оқдарё, Пастдарғом, Самарқанд ва Тайлоқ каби қишлоқ туманларидан келишган, — дейди Ширин Қурбонова. — Ўзим тайлоқликман. Бу ерда мен билан 12 нафар қишлоқдошим меҳнат қилади. Ҳар куни корхонадан ажратилган автобус бизни олиб келиб, кечқурун яна уйи­мизга олиб боради. Икки маҳал иссиқ овқат берилади, ойлик маошимиз яхши. Шароит етарли.

Абдували ХУДОЁРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: