Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
19.02.2013

АРМИЯДА МАРД ЙИГИТЛАР ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқар­масида Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 28 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқа­роларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизмат­чиларни Қуролли Кучлар резервига бўша­тиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ муд­датли ҳарбий хизматга чақирилувчи­ларни армияга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, чақирилувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, полковник В.Тўхтаев, ота-оналар номидан сўзга чиққан С.Олимова ва бошқа­лар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Қу­ролли Кучларимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар муддатли ҳар­бий хизмат нуфузини оширишга ва мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳ­камлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилди ва бу муддат бир йил этиб белгиланди. Муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида саралаб олиш бўйича самарали тизим йўлга қўйилгани Қуролли Кучлар шахсий таркибини тўлдиришни сифат жиҳатдан яхшилаш имконини бермоқда. Миллий армиямиз йилдан-йилга такомиллашиб, жанговар шайлиги ва техник таъминоти мустаҳкамланмоқда, нуфузи ортмоқда, ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати юксалмоқда.

Бугунги кунда Ватанга хизмат қилиш ҳар бир йигит учун катта шараф ва масъулиятли ишдир. Ҳар ким ўзи­га билдирилган ишончни оқ­лаши, ҳарбий хизматни намунали ўташи лозим.

Ёшлигимдан ҳарбий бўлиш, ҳақиқий эркаклар ­сафида Ватанимни ҳимоя қилиш орзуси билан яшардим, — дейди чақирилувчи А.Асатов. — Давлатимиз раҳбаридан бугунги тинч-осуда ҳаёт учун беҳад миннатдормиз. Армияда хизмат қилишга, саралаш танловига астойдил тайёргарлик кўрдим. Муваффақиятли ўқиш ва спорт машғулотларини бир вақтда олиб боришга интилдим. Буларнинг барчаси танловда қўл келди, чунки саралаш жараёнида нафақат жисмоний чиниқишни намойиш этиш, балки асосий умумтаълим фанлари бўйича тестлардан ўтиш ҳам керак. Танловдан муваффақиятли ўтганимдан хурсандман. Мақсадимнамунали аскар бўлиб, муносиб хизмат қилиш, ҳарбий касбларни пухта эгаллаш.

— Ўғлимиз оиламизнинг ҳарбий анъаналарини давом эттиришга қарор қилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг «Ҳарбий психология» кафедраси бошлиғи, подполковник А.Қиличев. — Ёш­лик чоғидан у ҳарбий кийим кийган одамлар орасида ўсди ва уларга ўхшашни орзу қилди. Мана, бугун ўз мақсадига етди. Президентимиз Ислом Каримовдан фарзандларимизга армияда яратилган шарт-шароитлар учун чексиз миннатдормиз. Миллий армия ёшларимиз учун чинакам ҳаёт мактабига айланди. Ўғлим Ватан ҳи­моясига ўз ҳиссасини қўшишидан фахрланаман.

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармасида барча шароит яратилгани чақирилувчиларни танлов асосида саралаб олишни юксак даражада ташкил этиш имконини бермоқда.

Роман БОНДАРЧУК,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: