08.02.2013

ЯНГИ КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Андижон вилоятининг Хонобод  шаҳрида анчадан буён бўш тур-ган бино рекон­­­струкция қилиниб, «LENS TEXTILE INVEST» тикувчилик корхонасига айлантирилди. Чет давлатдан умумий қиймати 338,4 минг АҚШ долларига тенг замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. «Ўзсаноатқурилишбанк»-нинг Хонобод филиали томонидан ажратилган 500 миллион сўмлик им-тиёзли кредит корхона фаолиятини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Айни пайтда унда 250 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг 210 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир. Келгусида корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кенгайтириш орқали иш ўринлари сонини 380 тага етказишни режалаштирмоқда.

Аҳмадилло СОЛИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

Азаматжон ТОШМАТОВ олган сурат.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: