Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
06.08.2019

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИГИ ОШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан «Ўздавэнергоназорат» фаолияти ва келгусидаги режалари хусусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда энергетика соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳамда ушбу ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 90 фоизи иссиқлик электр станциялари, 10 фоизи гидроэлектр станциялари ҳиссасига тўғри келаётгани таъкидланди.

— Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 июндаги тегишли қарорига асосан «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг фаолияти янада аниқ белгилаб берилган, — дейди Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошқарма бошлиғи Абдурасул Усмонов. — Хусусан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шу билан бирга, кўмирдан фойдаланиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, талаб-тартибларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади. Шунингдек, электр энергия самарадорлиги ва истеъмолчи маданиятини ошириш йўналишларида ҳам қатор тадбирлар назоратини ташкил этади.

– Электр энергия тежамкорлигига эришиш долзарб масаладир, – дейди Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошқарма бошлиғи Алишер Тўраев. – Бунинг учун ишлаб чиқарилаётган электр энергияни узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда талаб-тартибларга амал қилиш ҳамда давлат назоратини кучайтириш зарур. Шунингдек, эскирган ва муддатини ўтаган электр технологияларини янги, замонавий ускуналар билан алмаштириш ҳам самарадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида юртимизда 633 та эскирган ускуна янгисига алмаштирилиши натижасида 182 миллион кв/соат энергия тежамкорлигига эришилди. Йил якунига қадар яна 1200 та эскирган электр технологиялари ўрнига янгиси ўрнатилиб, бир йилда 647 миллион кв/соат электр энергияни тежаш режалаштирилган.

Шунингдек, тадбирда электр энергияни тежаш борасида пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тажриба тариқасида ўтказилаётган лойиҳа ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Жумладан, аҳоли учун, яъни бир хонадонга бир ойга 300 киловатт/соат электр энергияси белгиланган нархда сотилади. Агарда хонадонда бир ой давомида электр энергия сарфи шу меъёрдан ошиб кетса, амалдаги нархдан 20 фоиз қимматроқ нарх тўлашга тўғри келади. Бу тажриба қўлланилиши электр энергиядан оқилона фойдаланиш билан бирга, аҳолида тежамкорлик маданиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: