Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
30.07.2019

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ

ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан республикада инсон ҳуқуқлари ҳимояси, диний бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг май ойида Президентнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари билан Рамазон ойида Суриядан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилгани бу инсонпарвар ишларнинг яна бир ёрқин мисоли бўлади.

Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди, бу ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрь куни қабул қилинган фармонида террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали уларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби белгилаб берилди.

Шу билан бирга, террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тасдиқланиб, Ички ишлар вазирлиги комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ишчи органга Фармон асосида жиноий жавобгарликдан озод этиш сўралган 33 та мурожаат келиб тушган.

Уларнинг 16 таси Фармон талабларига мос келмаган, 8 таси ишчи орган томонидан ўрганилмоқда, қолган 9 таси бўйича тавсиявий маълумотлар тузилган.

2019 йил 2 июль куни Идоралараро комиссиянинг йиғилиши ўтказилиб, унда 9 нафар шахснинг мурожаати муҳокама қилинди.

Муҳокама натижасига кўра, 5 нафар фуқарони жиноий жавобгарликдан озод қилиш, 3 нафар шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишни рад этиш ҳақида комиссия хулосалари тузилди.

Инсонпарварлик принципларидан келиб чиққан ҳолда, 1 нафар (аёл) шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш масаласи қайта ўрганиш учун ишчи органга қайтарилди.

Жорий йилнинг 16 июль куни комиссия йиғилишида жиноий жавобгарликдан озод қилинган 1 нафар шахс Туркия давлатидан Ўзбекистонга ота-онаси ва оиласи бағрига қайтиб келди.

Жиноий жавобгарликдан озод қилинган яна 4 нафар шахсни ҳам юртимизга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Комиссия томонидан Фармон ижросини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: