23.07.2019

БИЛАСИЗМИ?

Йўлнинг қатнов қисмида электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади

Қонунчиликка кўра йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле- видеомаҳсулотларни кўриш, радио-аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш, ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

Мазкур талабларга риоя этмаслик эса пиёдаларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

 

Ўқишни қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади

Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:

— ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;

— ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар давом этади.

Қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилиш:

— кузги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар;

— баҳорги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Ота-онага ҳам алимент тўланади

Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра, таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.

 

Ёш оилаларга микрокредитлар берилади

— оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;

— микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;

— якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.

Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:

— оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;

— ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;

— молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: