Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
09.07.2019

ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛМОҚДА

2019 йилнинг олти ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси давлат бошқаруви ва хўжалик органлари мансабдор шахсларига 18 марта депутат сўрови юборди. Қўмитага келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

— Олти ойда 3 та қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритдик, 2 та қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро дебатлар ташкил этилди, — деди Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Пардаев. – Дебатларда билдирилган танқидий фикрлар, илгари сурилган асосли таклифлар қонун лойиҳаларининг янада маромига етказилишига катта туртки бўлди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида қўмита томонидан давлат органи раҳбарларининг 5 та эшитуви ҳамда қонун талаблари, қонуности ҳужжатларининг ижроси бўйича 2 та назорат-таҳлил тадбири ташкил этилди. Қўмита ташаббуси билан ички йўлларнинг ҳолати ва уларни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш масалалари «Ҳукумат соати»да муҳокама қилинди.

Депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига 2019 йилда режалаштирилган 8,5 минг километр ички йўлларни таъмирлаш бўйича ишларни 10 минг километрга ошириш бўйича берган таклифи маъқулланиб, назоратга олинди. Тошкент вилояти Қибрай тумани У.Юсупов маҳалласида синов тарзида бошланган икки босқичли газ таъминотига ўтиш ишларининг ҳолати ўрганилди. Натижада газ босимидаги муаммолар бартараф этилди.

Бундан ташқари, қўмита аъзолари Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи каналларнинг қирғоқбўйи ҳудудларини ободонлаштириш ишларининг бориши, хорижий инвестицияларни мамлакатимизга кенг жалб қилиш масалаларига эътибор қаратди.

* * *

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг олти ойлик фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида таъкидланишича, депутатлар уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратган.

Олти ойда қўмита аъзолари томонидан 390 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

– Қўмита жорий йилнинг ўтган даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинган «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги конвенцияни (Минск 1995 йил 26 май) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунга масъул бўлди, – деди Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Авазбек Жалилов. – Ҳозирги кунда қўмита аъзолари тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга «Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси юзасидан қўмита томонидан таклифлар тайёрланди.

Қўмита томонидан Президентимизнинг хорижий давлатларга амалга оширган расмий ташрифлари якуни бўйича тузилган «Йўл хариталари»да парламентга тегишли бўлган бандларининг ўз вақтида самарали ижро этилиши устидан мониторинг олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда Жанубий Корея давлати билан тузилган «Йўл харитаси»даги бандларнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ўртасида парламентлараро «дўстлик гуруҳлари»нинг ўзаро алмашинувини ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Миллий парламентимизда тузилган парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Қўмита аъзоларининг бевосита иштирокида ўтган давр мобайнида Испания, Миср Араб Республикаси каби мамлакатлар билан парламентлараро «дўстлик гуруҳлари» тузилди. Бугунги кунда дўстлик гуруҳлари сони 28 тани ташкил этади. Ушбу ҳамкорлик гуруҳлари кўмагида парламент делегацияларининг ташрифлари амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Қонунчилик палатасида Туркия, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Корея Республикалари элчилари ва Россия, Индонезия, Грузия, Эрон, Буюк Британия парламентлари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ўтказилди.

 

Хуршид ҚОДИРОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: