Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
11.06.2019

ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГИ КАМАРИГА ЙЎЛ

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди. Нью-Йоркдаги муҳташам «Мэдисон Сквер Гарден» аренасида бўлиб ўтган ва 10 раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз мексикалик Норберто Гонсалесдан ўзининг WBA Intercontinental чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Исроилнинг кетма-кет кучли зарбаларидан сўнг ҳакам 6-раундда жангни тўхтатди ва ҳамюртимиз профессионал боксдаги учинчи ғалабасига эришди.

— Барчага раҳмат, рақибим кучли ва чидамли эди, — дейди Исроил Мадримов. — Нокаут чиройли бўлди. Рақибни кўп бора йиқитишга ҳаракат қилдим, бироқ унинг йиқилиши қийин бўлди. Бундай зарбалар устида узоқ вақт ишлагандим ва бу якунда нокаутга сабаб бўлди. Мен доимо чемпионлик жангига тайёрман.

Бу борада промоутери Эдди Хирн ҳам Исроил Мадримовнинг ҳозироқ жаҳон чемпионлиги камари учун жангга тайёрлигини билдирди.

— Ҳақиқатан ҳам, узоғи билан иккита ёки битта жангдан сўнг чемпионлик жангини ўтказишга жуда яқин келади, — дейди бокс ишқибози Дилшод Солиҳов. — Кечаги жангдан сўнг Исроилнинг дунёдаги энг кучли промоутерлардан бири Эдди Хирн билан 1 дақиқадан ортиқроқ гаплашиб туриши ҳамда у интервью бериб рингдан чиқиб кетмагунча Эдди Хирннинг рингда кутиб туриши унинг ҳамма мижозларига ҳам насиб қилмаган. Хирн боксчимизга жуда ишонаяпти. Яқин келажакда Исроил WВО камари учун мексикалик жаҳон чемпионига қарши жанг қилишига умид қилиши мумкинлиги айтилмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: