Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
21.05.2019

ЖУДА МАСЪУЛИЯТЛИ ВА МУҲИМ ВАЗИФА

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Рустам Шоабдураҳмонов президент этиб сайланди

Билган билади, Миллий Олимпия қўмитасига раҳбар танлаш, сайлаш унча-мунча вилоятга ҳоким ёки вазирликка вазир тайинлашдан кўра муҳимроқ, мураккаброқ вазифа ҳисобланади. Чунки Миллий Олимпия қўмитаси фаолияти бутун мамлакат, Ватан шаъни ҳимояси, халқимизнинг ғурури билан бевосита боғлиқ миллий масаладир. Спортчиларимизнинг халқаро майдонлардаги иштироки ҳар биримизга дахлдор. Уларнинг ғалабалари барчамизга қувонч, шодлик, фахр-ифтихор бағишлайди. Мамлакатни дунёга энг тез танитадиган спортчилар ҳам аввало олимпиячилардир.

Халқимиз спортни севади, қадрлайди, спортчиларни доим қўллаб-қувватлайди. Улар шоҳсупага кўтарилганда биргаликда шодланамиз, кўзларимизга ёш келади. Бирорта спортчимиз ютқазиб қўйса, биргаликда қайғурамиз. Спорт ана шундай қудратга эга, Олимпия қўмитаси зиммасига шунга яраша вазифа юкланган.

Шунинг учун ҳам Миллий Олимпия қўмитасига ким раҳбар бўлишига бефарқ қарай олмаймиз. Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатидаги орзуларимиз ушалиши айнан Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятига, аниқроғи, уни ким бошқаришига боғлиқ.

Ўтган ҳафтада МОҚнинг янги раҳбари этиб Рустам Шоабдураҳмонов сайланганидан кўпчилик мамнун бўлди. Дарҳақиқат, Рустам Шоабдураҳмонов нафақат давлат бошқаруви тизимида, балки иқтисодиёт, бунёдкорлик ва спорт соҳасида ҳам катта тажрибага эга. У 2001-2005 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими, 2005-2011 йилларда иқтисодиёт вазири ўринбосари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектларни қуриш ва таъмирлаш дирекцияси раҳбари лавозимларида ишлаган. Айни чоғда Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси президенти сифатида спортнинг бу турини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. Ўзбекистонда нуфузли халқаро турнирларни ташкил этишда ташаббускорлик кўрсатди.

МОҚнинг янги президенти спорт федерациялари ҳамда ассоциациялари раҳбарлари билан бўлган дастлабки учрашувда 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури ижросини қайта кўриб чиқиш ва йўл қўйилган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Таъкидланганидек, Токио олимпиадасига оз вақт қолди. Бугун Миллий Олимпия қўмитаси ва унинг янги раҳбари зиммасида ниҳоятда муҳим вазифалар турибди.

Юксак ишонч МОҚнинг янги раҳбари куч-ғайратини ошириши ва спортчиларимиз Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриши таъминланишига ишончимиз комил.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: