Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
21.05.2019

ҲУКУМАТ ПАРЛАМЕНТГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш баробарида Бош вазир ва Ҳукумат аъзолари Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан Олий Мажлис палаталари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, мазкур янги институтни амалиётга татбиқ этиш ишлари бошланди: 2019 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илк бор Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов тақдим этди.

Ҳисоботда келтириб ўтилганидек, Маъмурий ислоҳотлар концепциясини изчил амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти ташкилий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, янги мазмун билан бойитилгани Давлат дастурининг биринчи чорак учун белгиланган устувор вазифаларини ўз вақтида, сифатли ижро этилишини таъминлашда муҳим омил бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат дастурининг бажарилишида бир қатор жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан белгиланган устувор йўналишларни сифатли, самарали амалга ошириш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, республика ҳудудларининг ижтимоий ривожланиш даражасини юксалтириш, муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни кўришга устувор аҳамият берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи депутатлар томонидан ҳар томонлама, чуқур таҳлил қилинди. Парламент вакиллари, авваламбор, Давлат дастурида белгиланган, ўтган даврда ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг Олий Мажлис қуйи палатасига ўз вақтида киритилиши ҳамда мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан боғлиқ масалалар ечимига алоҳида аҳамият қаратдилар.

Ҳукумат ҳисоботи юзасидан ҳар бир сиёсий партия фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Турсунпўлат Норбоев сўз олар экан, фракция аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллаган ҳолда, келгусида Ҳукумат томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган бир қатор таклиф ва тавсияларни билдирди. Таъкидлаш лозимки, давлат аҳамиятига молик масалаларни бугунги кунда халқ билан бевосита муҳокама қилиш, ҳар бир масалада халқнинг фикрини ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ушбу жараённинг сиёсий аҳамияти шундаки, халқимиз ўз вакиллари, яъни депутатлар орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини кузатиб, назорат қилиб боради.

Барча ютуқлар ўзимизники эканлигини билиб, масалага танқидий нуқтаи назардан ёндашсак, кўрилаётган масаланинг туб моҳиятига эътибор қаратсак, айрим вазифаларнинг бажарилмаслиги ёки кечиктириб бажарилиши, Қарор ўрнига чора-тадбир лойиҳаси тайёрланиб, ижроси қоғозда қолаётгани, жойларда дастурда белгиланган вазифаларга совуққонлик билан қаралаётганини кўрамиз.

Давлат дастурида белгиланган ҳар бир вазифа, унинг ижроси одамларни рози қилишдан иборатдир.

Шу нуқтаи назардан қараганда, аҳолининг арзон уй-жойларга бўлган талаби юқорилигини инобатга олиб, қўшимча равишда уй-жойлар қуриш чора-тадбирларини белгилаш, оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш манзилли дастурининг ижросини амалда тўлақонли ва сифатли ижро қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим...

Қизғин ва амалий руҳда кечган ўзаро савол-жавоблардан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маъқулланди. Қонунчилик палатасининг тегишли қарорида муҳим таклифлар ҳам кўрсатиб ўтилди.

 

Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: