Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
14.05.2019

БОКСЧИЛАРИМИЗ РОССИЯ ВА ҚОЗОҒИСТОНДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» соврини учун ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари учта олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Абдумалик Халаков (56 кг) финалда россиялик Алексей Москвинни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, 69 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров бразилиялик Фернандо Луисга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

81 килограммгача вазнда иштирок этган ёш боксчимиз Козимбек Мардонов мезбонлар вакили Андрей Косенковни 3:2 ҳисобида енгиб, олтин медаль соҳибига айланди.

 

* * *

Хабаровск шаҳрида ўтган халқаро турнирда Аброржон Қодиров ва Билолбек Мирзараҳимов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Ўта оғир вазн тоифасида иштирок этган Лазиз Муллажонов финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, якунда кумуш медални қўлга киритди. Ушбу вазнда яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Мубинов эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

 

* * *

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўсмир ва ёш қизлар ўртасида бокс бўйича 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Ермахан Ибраимов соврини учун халқаро турнир ўтказилди.

Мусобақада Россия, Тожикистон Ўзбекистон, Қозоғистон боксчилари ўзаро рақобатлашди.

Унда мамлакатимиз шарафини Улуғбек Баратов мураббийлигида Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова, Насиба Хайруллаева, Шоира Ширинова, Сабрина Негматуллаева ва Ленара Абдумуродова ҳимоя қилди.

Рақибларини мағлубиятга учратган Сабина Бобоқулова (48 кг), Нигина Ўктамова (52 кг) ва Насиба Хайруллаева (57 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган Шоира Ширинова ҳамда Ленара Абдумуродова эса терма жамоамиз ҳисобига бронза медални келтирди.

Шунингдек, турнир ташкилотчилари ҳамюртимиз Сабина Бобоқуловани энг яхши иштирокчи, деб топди ва кубок ҳамда пул мукофоти билан тақдирлади.

 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: