14.05.2019

ХОТИН ҚИЗЛАРНИНГ ИХТИРО ВА ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИ

тараққиётга хизмат қилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда «INNOWOMENWEEK» инновация ҳафталиги бошланди. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимиз хотин-қизлари томонидан ишлаб чиқилган инновацион ғоялар, лойиҳа ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик ва ихтирочилик йўналишига кенг жалб этиш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар фаолиятига янгича ёндашувни жорий қилишдир.

Ҳафталик доирасида Тошкент давлат аграр университетида хотин-қизлар томонидан аграр соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича олинган натижалар таҳлил қилинади, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, уларни экспортга йўналтириш ҳамда соҳага инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинади, Инҳа университетида эса муҳандис ҳамда дастурчи хотин-қизлар салмоғи ва илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни саноат ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларига кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинади.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида хотин-қизларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида эришаётган ютуқлари таҳлил этилади, уларнинг соҳадаги янгиликлар, инновацион техника ва технологиялардан хабардорлигини ошириш бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилади. Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ютуқлар, ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар ва техника-технологиялар кўргазмаси ҳам ташкил қилинади. Форум доирасида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган компанияларнинг янги маҳсулотлари ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг тақдимотлари ҳам ўтказилади.

Ҳафталик натижаларига кўра, иқтидорли хотин-қизлар хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари, инновация марказлари ва саноат корхоналарига малака оширишга юборилади. Уларнинг халқаро анжуманлар, семинарлар, ярмаркалар ва кўргазмаларда иштирок этиши бўйича мақсадли ишлар амалга оширилади. Инновацион маҳсулотлар, техника, технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари очиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилади. Шу билан бирга, йил давомида малака ошириш курслари, касб-ҳунарга йўналтирилган курслар ва маҳорат дарслари ташкил этиб борилади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: