07.05.2019

«ШАРАФ ЛЕНТАСИ» АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият» шиори остида ташкил этилаётган декада доирасидаги «Шараф лентаси»ни улашиш акцияси Наманганда ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Абдусалом ота Раҳмонов ва Сайфуддин ота Нуриддиновлар таклиф этилди.

Тинчлигимиз ва бугунги ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилган ватандошларимиз, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, шунингдек, ёшлар онгига инсонни қадрлаш, унинг хотирасини ёд этиш ва шарафлаш улуғ иш эканини сингдириш мақсадига қаратилган акцияда ҳарбий оркестрнинг Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари садоси остида «Шараф лентаси» ёшу кексага тарқатилди.

 

ЎзА фотомухбири

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: