Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
23.04.2019

ЯНГИ ДАВОЛАШ МАРКАЗИ

Нарпай туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси яна биттага кўпайди.

Сирожиддин Турдиқуловни малакали врач сифатида кўпчилик яхши билади. У туман тиббиёт бирлашмасида гинекология бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. Гап шундаки, у атрофига тажрибали тиббиёт ходимларини тўплаб, «STAND MED SENTR» хусусий диагностика ва даволаш марказига асос солди.

Шифо масканининг очилиш маросимида туман ҳокими, бир қатор ташкилот, муассаса раҳбарлари бу ерда ўрнатилган, хориждан келтирилган тиббиёт анжомларини кўздан кечирдилар.

– 6 нафар малакали врач, 9 нафар ҳамшира, шунингдек, кичик тиббиёт ходимлари, ҳаммаси бўлиб 30 иш ўрни яратилди, – дейди марказ раҳбари. – Марказимизда гинекология, кардиология, неврология, стоматология ҳамда лаборатория хизмати йўлга қўйилди.

Лойиҳа қиймати 800 миллион сўм бўлган хусусий диагностика ва даволаш маркази Мирбозор қўрғонида фаолият юритаётир.

– Туманимизда тадбиркорликнинг бу кўринишида ҳали ҳеч ким фаолият кўрсатгани йўқ, – деди туман ҳокими Ботир Жабборов. – Марказнинг айнан «Бухоро — Тошкент» йўналишидаги йўл бўйида жойлашганлиги барча учун қулайлик яратади. Қўшни Каттақўрғон, Пахтачи ёки Навоий вилоятининг Хатирчи тумани аҳли эндиликда аниқ ташхис учун катта шаҳарларга овора бўлмай, шу ерда текширувдан ўтишлари мумкин

Биз ҳам ушбу марказда бўлдик. Ҳамроҳимиз – туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ғулом Эргашев билан биргаликда тиббиёт маскани билан танишдик. Марказнинг даволаш бўлимида беморларга қулай шароит яратилган. Хоналар шинам, ҳар бирида юмшоқ мебеллар, телевизор бор.

– Анчадан буён юрак касаллигидан азият чекардим, – дейди Норқўзи Элмуродов. – Узоққа бориб даволанишга имкониятим етарли эмас. Янги иш бошлаган марказ ҳақида эшитиб, шу ерга келдим. Шифокор Дилшод Ашуров кўригидан ўтгач, аниқ ташхис қўйилди. Муолажалардан сўнг ўзимни анча яхши ҳис этяпман.

Бу шифо масканига даво истаб келаётганлар сони ортмоқда. Марказ маъмурияти арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш кафолатини зиммасига олган.

Марказда Талъат Усмонов, Илҳом Маҳанов, Азамат Тоштурдиев, Низом Мусаев сингари етук мутахассислар эл дардига малҳам бўлиш ниятида меҳнат қилишмоқда. Шифо масканига яна кўплаб замонавий тиббиёт ускуналари, текширув аппаратлари келтирилиши кўзда тутилмоқда.

 

Абдурасул САТТОРОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: