25.12.2018

ҚИШЛОҚ ЙЎЛЛАРИ ОБОД БЎЛАДИ

Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар Умид Норимов, Эркин Эрматов, Шоназар Холлиев, Одилбек Юсупов ва бошқаларнинг ­«Ваъданинг чегараси борми?..» сарлавҳали мурожаати газетамизнинг жорий йил 27 ноябрь сонида эълон қилинган эди. Унда бир неча йилдан буён Қўшкўпир тумани Қатағон қишлоғи Баратлар маҳалласи ички йўлини таъмирлашга ваъда берилиб, бажарилмай келинаётгани, ёзда чанг, қишда лой босиб, болалар мактабга боришга қийналаётганидан шикоят қилишганди.

Ушбу танқидга жавоб келди. Унда ­жумладан шундай дейилади.

«Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси Қатағон қишлоғи, Баратлар маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан газетада босилган танқидий мақола юзасидан қуйдагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари А.Ж.Раматовнинг Хоразм вилоятида ўтказилган йиғилиши баёни юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича Қатағон қишлоғи, Араблар маҳалласи ички хўжалик йўлида 1 км. жорий таъмирлаш ишлари манзилли дастурга киритилиб, жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Қўшкўпир тумани, Қатағон қишлоғи, Баратлар маҳалласи ички хўжалик йўлининг 1,5 км. қисми Қўшкўпир тумани ҳокимининг 2019 йилда жорий таъмирлаш ишлари тармоқ жадвалига таклиф киритилганлигини билдиради.

 

Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош

бошқармаси в.в.б М.ҚАЛАНДАРОВ».


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: