Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
18.12.2018

ПРЕЗИДЕНТ ҚЎЙГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ УЧУН АВВАЛО, НУРОНИЙЛАР, ДЕПУТАТЛАР ЖАВОБГАР БЎЛИШИ КЕРАК

Акрам АКБАРОВ, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи — бу ҳудудда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга янада баланд руҳ бағишлади. Кўплаб янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, уй-жойлар бунёд этиш, инвестицияларни жалб қилиш юзасидан янги вазифалар белгилаб берилди. Мен эътиборни яна бир муҳим жиҳатга қаратмоқчиман.

Президентимиз Қарши шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари иштирокида ўтказган йиғилишида деярли ҳар куни фармон, қарор чиқаётгани, уларнинг устида ташкилотлар, экс­пертлар ойлаб, йиллаб ишлаётгани, бу иш азоблиги, аммо уларни амалга ошириш ўн карра азоблиги ҳақида гапирди. Ҳа­қиқатан ҳам бу ўзгариш, бу ислоҳотлар осонгина, ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бугунги ижро ҳокимиятининг олдидаги вазифалар жуда катта. Ҳақиқатнинг юзига тик қараб айтиш керак, улар кечаю кундуз тиним билмай ишлаяпти. Фармон ва қарорлар ижросини таъминлашга ҳаракат қилаяпти. Лекин очиғини тан олишимиз керак, бу жараёнларда кенг жамоатчиликнинг ўрни ва роли сезилмаяпти. Нуронийлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатларда фаоллик бугунги талаб даражасида эмас.

Тўғрисини айтай, ёшим саксондан ошган бўлсада, Президентимизнинг сўзлари, даъватларини эшитиб, ҳаяжонланиб, тўлқинланиб кетаман. Ҳали куч-қувватим бор, Ватаним, халқим учун меҳнат қилишга тайёрман.

Ўйлайманки, ҳар бир депутат, нуроний, ўзини шу юрт тақдирига дахлдор санаган инсон бу жараёнда фаол иштирок этиши керак. Томошабин бўлиб ўтириш ёки мен учун кимдир қилиб беради, деган кайфият билан бугун яшаб бўлмайди.

Айниқса, маҳаллий Кенгаш депутатларига катта вазифалар юкланяпти. Депутат энди чинакамига халқ манфаати ҳимоячиси бўлмоғи керак.

Маҳаллий давлат бошқаруви органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, камчиликларга нисбатан муросасиз бўлиш талаб этиляпти.

Бу ўзгариш ва янгиланишларни битта-иккита одам билан амалга ошириб бўлмайди. Одамлар, жамоатчилик уйғониши зарур. ­Эртага невараларимиз, келажак авлодимиз яхши яшаши, мамлакатимиз ривожланган давлатлар қаторидан жой олиши учун бугун ўзимизни қийнашимиз, меҳнат қилишимиз керак бўлади.



Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: