Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
18.12.2018

ДУНЁ ЭЪТИРОФ ЭТГАН ТАШАББУС

Аввал хабар қилинганидек, 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюция қабул қилинди. Ушбу резолюция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодасидир.

 

Ҳелена ФРЕЙЗЕР, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили:

— «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли резолюция БМТга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди. 51 давлат Ўзбекистон томонидан илгари сурилган конструктив таклиф, яъни дунёда мавжуд барча динларга нисбатан маънавий бағрикенглик маданиятини кучайтиришга доир ғояни қўллаб-қувватладилар. Чунки ушбу резолюция бағрикенглик билан бирга, маданий ва диний билимларни кучайтириш тамойилини ҳам олға сурган ҳолда, глобал тинчлик ва фаровонлик учун устувор йўналиш бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

Владимир НОРОВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори:

— БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси қабул қилиниши 2018 йилнинг муҳим тарихий воқеаси бўлди. Ушбу ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда миллатлараро ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида узоқни кўзлаб олиб борилаётган изчил чора-тадбирларнинг дунё ҳамжамияти томонидан тан олинишидир. Резолюцияда асосий эътибор ҳуқуқий маданиятни ошириш, диний маърифатни кучайтириш орқали инсонлар онгини соф туйғулар билан озиқлантиришга қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳукм сураётган миллатлараро ва динлараро тотувлик, дўстлик ва бағрикенглик муҳити ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ватанимизнинг халқаро майдонда обрў-эътиборини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

 

Амани ал-ИТР хоним, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Ушбу муҳим резолюцияни Миср ҳам қўллаб-қувватлади. Давлатларимиз ўртасида айни масаладаги туташ нуқта, бу — Ўзбекис­тон билан Мисрнинг диний тотувлик жамият барқарорлигида муҳим роль ўйнашини англаб етганидир. Резолюциядан кўплаб муҳим жиҳатлар ўрин олган. Таълим йўналишини оладиган бўлсак, Ўзбекистонда турли миллат вакиллари, турфа динга эътиқод қилувчилар ўзларининг муносиб ўрнига эга. Мазкур йўналишда мамлакатингизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Резолюция ташаббускори бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ролини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Бу Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида турган мураккаб муаммолар ечимини топишда оқилона ташаббуси бўлди.

 

Ирфон Юсуф ШОМИЙ, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Ўзбекистон илгари сурган ташаббуснинг муҳимлиги шундаки, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати энди унинг ҳаммуаллифи ҳисобланади. БМТда маъқулланган резолюцияни Покистон ҳам дастлабки босқичдан қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур резолюциянинг асосини ташкил этувчи соҳаларни ривожлантириш йўлида кўплаб ишларни амалга оширди. Консенсус йўли билан қабул қилинган ҳужжатда барча аъзо давлатлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини юксак баҳоладилар. Халқ бирдамлиги, диний бағрикенглик, инсон ҳуқуқлари унинг асосини ташкил этади. Мазкур резолюция дунё ҳамжамияти учун энг мақбул ҳужжат бўлади, деб ўйлайман. Яқинда Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтган, унда Самар­қанд декларацияси қабул қилинган эди. Халқаро ҳамжамият ва тарихан муштарак бўлган минтақа мамлакатлари ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди.

 

Мосуд МАННОН, Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Бангладеш Республикаси ҳар доим тинчлик ва тотувлик, диний бағрикенглик тарафдори бўлган. Шу боис, Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлади. Диний бағрикенглик бўйича Ўзбекистон дунёда энг намунавий ва ўрнак бўла оладиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мен Ўзбекис­тондаги 5 йиллик элчилик фаолиятим давомида ўзга дин вакилларига нисбатан ғараз муносабатни кузатмадим. Аксинча, барча дин вакиллари, миллат ва элатлар тинч-тотув, аҳил ва ҳамжиҳат яшайди. Бу Ўзбекистон Президенти олиб бораётган ­сиёсат натижасида юртда диний бағрикенглик муҳити қарор топганидан далолатдир. Қолаверса, бу масала фақат қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилгани учун эмас, балки кўпчилиги ислом динига эътиқод қилувчи Ўзбекистон халқининг бошқа дин вакилларига нисбатан доимо ҳурмат-эҳтиромда бўлиб келгани билан ҳам боғлиқ. Одамларнинг турли миллат вакиллари билан дўстона муносабати, аввало, ўзаро мулоқотлар орқали шаклланади. «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли резолюциянинг БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилиниши ана шу ижобий муносабатлар натижасидир.

 

ВИКЕНТИЙ, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити:

— Бу ташаббус Ўзбекистон томонидан илгари сурилгани тасодиф эмас. Чунки бу юртда азалдан диний бағрикенглик мус­таҳкам қарор топган. Ўзбе­кис­тонни бағрикенглик бешиги ҳам дейиш мумкин. Дунё халқлари ҳам бу диёрдаги каби тинч-тотув, аҳил ҳаёт кечирсин, ­деган ғоя илгари сурилгани бежиз эмас. Биз турли миллат ва конфессиялар вакиллари Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови, кўмагини доимо ҳис қилиб турамиз. Бундай эътибордан жуда миннатдормиз.

 

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: