Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
11.12.2018

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЎЗИНИНГ ДАСТЛАБКИ ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАРИНИ БЕРМОҚДА

Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ, Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси:

— Президентимизнинг Конституциямиз қабул қи­линганлигининг 26 йиллигига бағишланган маърузасини телевидение орқали кўриб, «Ўзбекистон овози» газетасидан ўқиб, чуқур қониқиш ҳосил қилдим.

Президент маърузаси инсон ҳақ-ҳуқуқи ҳимоясига, ижтимоий муҳофазасига, шаъни ва қадрини юксалтиришга қаратилгани билан ҳар биримизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Қай­си соҳани олиб қараманг, юз бераётган ислоҳотлар замирида аввало халқимизнинг розилиги мужассамлашган. Давлат раҳбарининг ўзи ҳам одамларни рози қилиш учун чин дилдан киришган. Бундан ор­тиқ бахт, бундан зиёд эҳтиром, эъзоз, эътибор бормикан дунёда!

Мамлакатимиз раҳбари маърузада олий таълим тизими олдида турган долзарб вазифаларга ҳам алоҳида тўхталди. Таълимнинг ҳал қилувчи бўғини бўлган университет ва институтларимизда кейинги икки йил ичида жуда катта ислоҳотлар юз берганлигини кў­риб, билиб турибмиз.

Биринчидан, олий ўқув юртлари нуфузи юксалди. Профессор-ўқитувчилар маоши қисқа вақт ичида бир неча баробар оширилди, ҳурмати жойига қўйилди. Илм-фан намояндаларига чексиз ғамхўрликлар, рағбатлар кўрсатилди.

Иккинчидан, таълим соҳаси ходимлари ўзларига алоқадор бўлмаган, таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадиган ортиқча юмуш­лардан озод бўлди. Олий ўқув юртлари моддий-техник базаси том маънода яхшиланди.

Учинчидан, олий таълимда адолат, холислик, натижадорлик, сифат тамойилларига алоҳида эътибор қаратила бошланди.

Президентимиз маърузасида таъкидланганидек, сўнгги икки йилда мамлакатимизда янги олий таълим муассасалари ҳамда нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилди.

Мен ярим аср умрини олий таълим соҳасига бағишлаган бир инсон сифатида шуни айтишни истардимки, таълим соҳасига хорижий тажрибаларни татбиқ этмасдан туриб, кутилган натижаларга эришиб бўлмайди.

Маърузада шунингдек, юртимиз равнақи учун энг зарур йўналишлар бўйича изланувчан, истеъдодли ёш кадрларни четда, ривожланган давлатларда ўқитиш зарурлиги айтиб ўтилди. Президент илгари сурган ушбу ҳаётбахш ғоялар ҳақида ўйлаганимда Самар­қанд давлат университетида бу борада олиб борилаётган бир қатор ишлар кўз ўнгимда намоён бўлди.

Бугунги кунда Самарқанд давлат университети 20 га яқин хорижий давлатлардаги 66 ўқув юрти билан илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бунинг натижасида бир қатор амалий ишлар бошланди. Масалан, икки олий ўқув юртининг дипломини олиш тажрибаси ўрганилмоқда. Жанубий Кореянинг Донг Гук университети билан ҳамкорликда мактабгача таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиш арафасида.

Ҳиндистоннинг Деҳли университети билан ҳамкорликда доривор ўсимликлар биотехнологияси йўналишида қўшма дастур асосида 2019 йилнинг сентябрь ойидан дарсларни бошлаш режалаштирилган. Шунингдек, Исроилнинг ­Холонг технологиялар инс­титути, Франциянинг Пуатие университети, Париж 1 университети ва Россиянинг бир қатор университетлари билан мазкур йўналишда ҳамкорлик қилиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

2018-2019 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг 30 дан ортиқ битирувчилари хорижий университетлар магистратурасига, олти нафари докторантурага қабул қилинди. 40 дан ортиқ профессор-ўқитуви чет элдаги ҳамкор олий ўқув юртларида ўз малакаларини оширди.

Алоҳида фахр билан шуни айтишни истайманки, ўз навбатида хорижлик ёшлар ҳам Самарқанд давлат университетида ўқишга қизиқиш билдирмоқда. ­Хитой, Россия, Жанубий Корея, Украина, Туркманис­тондан келган талабалар бакалавр ва магистратура йўналишида таҳсил олмоқда. АҚШ, Озарбайжон, Ҳиндистон ва Жанубий Кореялик олимлар университетимизда талабаларга дарс ўтмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, агар биз ­Самарқанд давлат университети ва унда яратилган илмий мактаблар салоҳиятидан келиб чиқадиган бўл­сак, ҳали амалга оширишимиз зарур бўлган ишлар жуда кўплигини биламиз, чуқур англаймиз. ­Пре­­зи­­­ден­тимиз қўяётган ва­­зифаларни бажариш, давр билан ҳамнафас бў­лиш, ҳар биримиздан улкан масъулиятни, фидойиликни, виждонан меҳнат қилишни талаб этади.

 

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА,

ёзиб олди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: