Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
27.11.2018

МУҚАДДАС ҲУЖЖАТ

Тарихда шундай кунлар, воқеалар борки, авлодлар хотирасидан ўч­майди. Инсоннинг ҳу­қуқлари, қонуний манфаатлари ҳимоя этилган тарихий ҳужжат қабул қилинган кун ана шундай унутилмас саналардан ҳисобланади. 1992 йил 8-декабр­да қабул қилинган Конституциямиз ривожланган, тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳон конституциявий амалиётига таянган ҳолда яратилган. Асосий қонунимиз БМТ ҳужжатлари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойилларига асосланади.

Конституция халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши натижаси, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган, халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан қиёсланган муҳим манбадир. Бу муқаддас ҳужжат орқали Ўзбекистон бутун дунёга инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини расман эълон қилди. Шу дақиқадан эътиборан халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, ўз миллий бойликларига ўзи эгалик қилиши муҳрлаб қўйилди.

Ўтган йиллар мобайнида Бош қонунимиз халқимизни эзгу мақсадлар теварагида бирлаштирди, синовлардан ўтишимизда руҳий ва маънавий мадад бўлди.

Конституциянинг 45-моддасида «Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир», деб белгиланди, ижтимоий таъминотга муҳтож қатлам ҳимояси кафолатланди. Шу тамойилларга мувофиқ «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг миллий модели шаклланишига асос бўлди.

«Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонлари мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги поғонага кўтарди. Шу ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда ўртача умр кўриш давомийлиги ва кекса ёшдаги одамлар улуши ошди.

Конституциямизнинг ҳар бир моддаси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида узоқ гапириш мумкин, албатта.

Ўтган давр ичида юртимиз қиёфасигина эмас, балки юртдошларимизнинг турмуш тарзи, тафаккури, дунёқараши ҳам тубдан ўзгарди. Ҳурлик ҳавосидан баҳра олиб ўсган авлод шаклланди. Энди ўзбек хал­қи мураккаб глобаллашув шароитида дунё аҳли билан баравар қадам ташлашга қодир миллатга айланди. Натижада Ўзбекистоннинг жаҳон миқиёсида нуфузи ортди, шон-шуҳрати юксалди, мустақилликнинг сиёсий ва иқтисодий негизи мустаҳкамланди.

Мухтасар айтганда, улкан меҳнатлар, машаққатлар эвазига яратилган Бош қомусимиз нафақат демократик тараққиётимизнинг кафолати, балки ижтимоий ҳаётимизда содир бўлаётган улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Нўъмон АКБАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: