Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
15.11.2018

КИТОБ ИНСОННИ ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

Наманганда «Ёш китобхон» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бу борада халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Ёш китобхон» республика кўрик-танлови ҳам компьютер, интернет каби замонавий ахборот коммуникация технологиялари оламига берилиб кетаётган кўплаб ёшлар қалбида анъанавий мутолаа маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, олий таълим муассасалари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шаҳар ва туманларда сараланган 36 нафар йигит-қиз 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасида ғолиблик учун баҳслашди.

«Буюк мутафаккир ва адиб», «Бадиий асарлар билимдони» шартлари асосида ўз китобхонлик маданиятини намойиш этган ёшлар орасидан ғолибни саралаб олиш осон кечмади. Адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар ва илғор педагоглар ҳакамлик қилган танловнинг 10-14 ёшлилар тоифасида Чустдаги 7-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси С.Абдулҳакимов, 15-19 ёшлилар тоифасида Наманган давлат университети қошидаги тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган Ибрат мактаби ўқувчиси Д.Абдусатторова, 20-30 ёшлилар тоифасида тўрақўрғонлик муаллима М.Мунавварова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Мен бугун ўзимни бахтли оналар қаторида кўраяпман, — дейди Наманган шаҳридаги 1-оилавий поликлиника ҳамшираси Ф.Тожиева. — Ўғлим Саидкамолнинг мазкур танловда ғолиб бўлгани унинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ва умидимни мустаҳкамлади. Чунки китоб, маърифат инсонни фақат яхшиликка етаклайди.

 

Акромжон САТТОРОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: