Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
25.10.2018

БИЗГА ИЛҒОР КАДРЛАР КЕРАК

Шарбат АБДУЛЛАЕВА, Тошкент молия институти профессори, иқтисод фанлари доктори, ЎзХДП фаоли:

Республикамизда илм-фан, таълим-тарбияни янада ривожлантириш, жаҳон даражасига олиб чиқиш, ёшларимиз чуқур билимли бўлиши учун кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида илм-фан ва таълимни ривожлантиришга устувор вазифа сифатида эътибор берилгани бежиз эмас, албатта.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори илм-фан, таълим-тарбияни янада ривожлантириш соҳасида янги муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимизда охирги йилларда қатор янги олий таълим муассасалари ташкил этилиб, уларда 66 та замонавий таълим йўналишлари ва 48 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

 Россия Федерацияси Президентининг ўтган ҳафта мамлакатимизга ташрифи доирасида икки давлатнинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида «ЎзбекистонРоссия таълим форуми» ўтказилиши бу борадаги ислоҳотларни юқори даражага кўтаришда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Мазкур форумда икки давлатнинг таълим ва фан соҳаси раҳбарлари ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этгани, таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш тўғрисида 100 дан ортиқ келишув имзолангани шундай ижобий ишларнинг натижасидир.

Бу жараён ўз-ўзидан содир бўлаётгани йўқ, мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш соҳасида Россия Федерацияси стратегик ҳамкорлардан ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети филиаллари фаолият кўрсатмоқда. (Яқинда Россия Миллий технологик тадқиқотлар университетининг филиали ҳам улар қаторига қўшилди). Уларда 2000 нафардан ортиқ малакали кадрлар тайёрланмоқда, республикамизнинг баъзи олий ўқув юртларида Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда «Double degree» дастурлари асосида талабаларни ўқитиш, икки томонлама диплом бериш бўйича қўшма дастурлар орқали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Жорий йил ёзида Москва муҳандислик-физика институти миллий тадқиқот ядро университети федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилди ва келажакда бу муассасада ҳам ўқув жараёнларини йўлга қўйиш мўлжалланмоқда.

Пойтахтимизда биринчи марта ўтказилган Ўзбекистон — Россия таълим форумида икки давлат ОТМлари ректорлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, шу масалаларда ўзаро ҳамкорликни изчил йўлга қўйишга доир долзарб вазифаларни очиқ мулоқотда муҳокама қилишди. Эришилган келишувлар натижасида қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, мақсадли илмий изланишлар олиб бориш, ҳамкорликда ўқув ва илмий адабиётлар яратиш, ўқув-услубий йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун замин ҳозирланди.

Бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон — Россия ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамланишига, мамлакатимизга янги билим ва технологияларнинг кириб келишига, иқтисодиётимизнинг янги авлод кадрлари билан таъминланишига замин яратади, деб ишонаман.

Янги авлод кадрлари кимлар ва улар мамлакатимизга нима учун керак?

Давлатимиз раҳбарияти томонидан жамиятда кенг қамровли ислоҳотлар бошланди. Улар юртимиздаги реал шароитни тубдан ўзгартиришни тақозо этади. Ижтимоий ҳаётимиздаги асосий тармоқлар ҳар томонлама янгиланишга муҳтож. Буни амалга ошириш учун том маънодаги профессионал кадрлар зарур. Уларни қаердан топамиз? Биздаги олий таълим дунёдаги илғор талабларга ҳозирча мослаша олмагани учун чет эллардаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш — вазифамиз. Шунинг учун Ўзбекистонда фақат Россия институт-университетлари эмас, бошқа давлатлардаги институт-университетларнинг ҳам филиаллари кўпаймоқда ва бу жараён ҳали қизғин давом этади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: