16.10.2018

АКАДЕМИК БИЛАН УЧРАШУВ

Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчилари сўнгги йилларда кимё фани бўйича Халқаро Менделеев ва жаҳон олимпиадаларида муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Лицей ўқувчилари жорий йил 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида 1 кумуш, 3 бронза медалини, 50-Халқаро жаҳон олимпиадасида 2 бронза медалини қўлга киритди.

Яқинда мазкур лицейда академик Абдулла Аъзамов билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда академик ўқувчиларга болалиги, устозлари, математика фанига қандай қизиқиб қолгани ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, буюк боболаримиз Навоий ва Бобур ижодини чуқур ўрганган Абдулла Аъзамов уларнинг асарларидаги ватанпарварлик, инсонийлик ғоялари ҳақида сўзлаб, нафақат кимё, биология, физика, математика фанларини, балки бадиий китоблар ҳам ўқиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбир сўнггида академик математика фани ва навоийшунослик бўйича лицей ўқувчиларининг билимини синовдан ўтказди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: