Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
28.08.2018

ОЛТИН МЕДАЛЛАР КЎПАЙМОҚДА

Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида спортчиларимиз енгил атлетика, синхрон сузиш, футбол, каратэ, оғир атлетика, бадиий гимнастика, от спорти ҳамда бокс бўйича баҳсларда иштирок этди. Каратэчимиз Баҳринисо Бобоева кумуш медаль совриндори бўлди. Оғир атлетика баҳсларида +105 килограмм вазнда қатнашган Рустам Жангабоев даст кўтаришда 203, силтаб кўтаришда 252, умумий ҳисобда 455 килограмм оғирликни забт этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Бадиий гимнастикачиларимиз Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усманова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромова жамоавий финал баҳсларида кумуш медаль билан тақдирланишди. 9 кун натижаларига кўра 6 олтин, 13 кумуш ва 12 бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз умумий ҳисобда 11-ўринда боришмоқда.

Шунингдек, боксчиларимиз тўлиқ таркибда чорак финалга чиқди.

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Жанубий ­Корея терма жамоалари чорак финал ўйинида 3:4 ҳисоби қайд этилди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам Жакартага етиб борди ва тайёргарликни давом эттирмоқда. Дзюдочиларимиз мусобақаларда тўлиқ таркибда иштирок этади.

 

Шаҳбоз САИДОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: