Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
14.08.2018

ҚАДИМ ШАҲРИСАБЗ ДУНЁ МАҚОМЧИЛАРИНИ ЧОРЛАМОҚДА

Жорий йил 6-10 сентябрь кунлари бу ерда илк бор халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади.

Асрлардан асрларга ўтиб, ривожланиб, сайқалланиб келаётган бебаҳо маданий бойлигимиз ҳисобланган миллий мақом санъати халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда, маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрда қабул қилган қарори ва бу ҳужжат асосида Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш белгилангани маданий ҳаётимизда катта воқеа бўлди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида ушбу байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев мамлакатимизда мақом санъатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва ушбу халқаро танловни юксак савияда ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталди.

Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийси лойиҳалари ишлаб чиқилиб, муҳокамага киритилди, — деди у. — Сценарий лойиҳалари режиссёр Баҳодир Йўлдошев, тажрибали мутахассислар Отаназар Матёқубов, Равшан Юнусов, Оқилхон Иброҳимов, Маҳмуд Тожибоев, Ҳасан Ражабий, Муножат Йўлчиевалар иштирокида кўриб чиқилиб, билдирилган таклифлар асосида қайта ишланди. Бу нуфузли санъат байрами билан боғлиқ барча ташкилий ишлар ўз вақтида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори Соибжон Бегматов байрамнинг тантанали очилиш маросимига тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди.

Анжуманнинг очилиш маросимида намойиш этиш учун Бухоро, Хоразм, Тошкент ва Фарғона мақом йўналишлари бўйича мақом ансамбллари томонидан мусиқий композициялар тайёрланмоқда. Шу билан бирга Шаҳрисабз ёш мақомчиларининг чиқишлари ҳам режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон давлат консерваторияси Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси кафедраси профессори Равшан Юнусов «Мақом санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияга тайёргарлик ишлари ҳақида ҳам ахборот берди.

Шу кунга қадар 70га яқин мамлакатдан анжуманга қатнашиш истаги билдирилди. Иштирокчиларнинг сони 300 нафардан зиёд бўлиши кутилмоқда. Анжуман сўнгида ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.


Мафтуна МИРЗАХЎЖАЕВА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: