Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
02.08.2018

МАҚОМ САНЪАТИ ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ БИРЛАШТИРАДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга биноан ҳар икки йилда бир марта — 6-10 сентябрь кунлари ­Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро мақом санъати кўрик-танловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу анжуман ЮНЕСКО шафеълигида ўтказилади.

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қаш­қадарё вилояти ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамкорлигида ­халқаро анжуманнинг сценарий ва бадиий дастурлари тузилди. Анжуман доирасида «Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Мазкур конференцияда хорижий давлатлардан иштирок этадиган мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, мутахассислар ҳамда фахрий меҳмонлар рўйхати шакллантирилди, уларни тақдирлаш сценарийси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон халқ ҳо­физи Маҳмуд Тожибоев ­раҳбарлигидаги саралаш комиссияси форумнинг www.maqomforum.uz сайтига хорижий давлатлар вакиллари томонидан юборилган ижод намуналарини кў­риб, ўз хулосаларини бермоқда.

Ҳозирга қадар АҚШ, Эрон, Италия, Афғонистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, ­Исроил, Туркия, Сурия, Бельгия, Германия ва ­Беларусь сингари 60 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари анжуманда иштирок этиш хоҳишини билдиришди.

6 август куни Ўзбекистон давлат консерватория­сида Шаҳрисабзда бў­либ ўтадиган халқаро мақом санъати анжуманида мамлакатимиздан иштирок этадиган санъаткорлар, мақом ансамбллари саралаб олинади.

 

Рашидахон ҲАСАНОВА,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази матбуот ходими.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: