Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
26.07.2018

«KOREA OPEN» ҒОЛИБЛАРИ

Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида такэвондонинг WTF йўналиши бўйича «Korea Open» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан 30 нафар спортчи иштирок этди. Турли ёш тоифасида ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилар 10 олтин, 6 кумуш ва 6 бронза медални қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан Нурлан Бойхўжаев, Зафарбек Каримов, Шаҳзод Жўраев, Улуғбек Рашидов, Жасурбек Жайсунов, Нажмиддин Қосимхожиев, Фариз Маҳмуди, Гулхумор Содиқова, Моҳинабону Аҳадова ва Саидмуродхўжа ­Тоҳирхўжаев «Korea Open» ғолиби бўлишди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақага таэквондонинг ITF йўналишидан танлаб олинган 5 нафар спортчи ҳам жалб этилганди. Улар WTF йўналишида ҳам муваф­фақият­га эришишди. Моҳинабону Аҳадова ва Саидмуродхўжа ­Тоҳирхўжаев олтин медаль билан тақдирланди. Оятуллоҳ Акромов ҳамда Муҳаммадрашод Акромов кумуш, Иброҳим Ниғмонов бронза медалига сазовор бўлди.

 

Шаҳбоз САИДОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: