Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
17.07.2018

34 МЕДАЛДАН 16 ТАСИ ОЛТИН

Шри-Ланка давлатининг Васкадува шаҳрида шоҳмот бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 14-Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъа чемпионатида шоҳмотчиларимиз блиц, рапид ва стандарт йўналишларда 16 олтин, 11 кумуш, 7 бронза жами 34 медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Чемпионатда ҳамюртларимиздан 13 ёшли Умида ­Омонова стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 3 олтин медални қўлга киритди ва мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди. Мазкур ёш тоифасида Олмос Раҳматуллаев рапидда олтин, стандартда кумуш ҳамда Моҳинур Ҳаби­буллаева блицда кумуш медални қўлга киритди.

9 ёшлилар ўртасида Ҳумоюн Бекмуродов стандарт ва рапидда биринчи, блиц йўналишида иккинчи ўринга сазовор бўлди. Афруза Ҳамдамова стандарт ва рапидда олтин, блицда кумуш медаль билан тақдирланди. Муҳаммад­зоҳид Суяров эса блицда бронза медалини қўлга киритди.

11 ёшли Давлатбек Маҳмуджонов стандарт ва блиц йўналишида чемпион бўлди, рапид йўналишида учинчи ўринни эгаллади. Зилола Актамова блицда олтин, рапидда кумуш медаль билан тақдирланди.

17 ёшли шоҳмотчилар орасида Абдумалик ­Абдусалимов стандарт йўналишда олтин, рапид ва блицда кумуш медаллар билан тақдирланди. Ситора Сафарова эса стандарт, блиц ва рапид йў­налишларида мос ­ра­вишда олтин, кумуш ҳамда бронза медалини қўлга киритди. Муҳаммадали ­Абдураҳмонов блицда биринчи, рапид ва стандартда учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Али Қосимов (15 ёш) стандарт йўналишда Осиё чемпиони бўлди, рапидда эса кумуш медалга сазовор бўлди.

7 ёшлилар орасида Руқия Олимова блицда олтин, стандартда кумуш ҳамда Тоҳир Неъматов блицда кумуш, рапид йўналишида бронза медали совриндори бўлди.

Мазкур ғалабалар эвазига ёш шоҳмотчиларимиздан 7 нафари 2019 йили Тунис давлатида ўтказиладиган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Шаҳбоз САИДОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: