Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
17.07.2018

ЭНГ ЗЎРИ ФРАНЦИЯ, ЭНГ ЖЎШҚИНИ ХОРВАТИЯ

Бир ой давомида футбол мухлисларига олам-олам қувонч ва ҳаяжон ҳадя этган жаҳон чемпионати якунига етди. Дунёнинг энг кучли терма жамоаси Франция бўлди. Кумуш медални қўлга киритган Хорватия терма жамоаси ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёдида қолди. Учинчи ўрин эса Бельгия терма жамоасига насиб этди.

Шунингдек, бир қатор футболчилар XXI жаҳон чемпионатининг энг яхшилари қаторидан жой олди: Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа энг яхши дарвозабон сифатида тан олинди. Хорватиялик Лука ­Модрич жаҳон чемпионатининг «Олтин тўпи»га лойиқ кўрилди. Эден Азар кумуш, Антуан Гризманн бронза тўпга эга бўлди. Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн энг яхши тўпурар бўлди. Энг яхши ёш футболчи соврини Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега топширилди. Испания терма жамоаси «Фейр Плей», яъни «Ҳалол ўйин» совринига лойиқ кўрилди.

Мутахассислар Россия чемпионатни юксак савия­да ўтказганини эътироф этишмоқда. Дарҳақиқат, чемпионат кутилганидан ҳам аъло даражада ташкил этилди. Кейинги жаҳон чемпионати 2022 йили 21 ноябрдан 18 декабргача Қатар майдонларида бўлиб ўтади. Қатардаги жаҳон чемпионатида сўнг­ги бор 32 терма жамоа қатнашади. Кейинги чемпионатдан бошлаб иштирокчилар сони 48 тага етади.

Биз мамлакатимиз миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатида кўришни истаймиз. Ўша кун узоқ эмаслигига ишонгимиз келади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: