Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
12.07.2018

2 СПОРТЧИДА 6 МЕДАЛЬ

Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50 га яқин давлатидан 350 нафардан ортиқ спортчи ва мураббий, мутахассис иштирок этяпти.

Мусобақада эркаклар ўртасида 62 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 135, силтаб кўтаришда эса 160 килограмм оғирликни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 295 килограмм натижа кўрсатган ўзбекистонлик спортчи якунда уч олтин медални қўлга киритди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ­Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида ҳам жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у ўтган йили катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.

Қизлар ўртасида 63 килограмм вазн­да юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева ҳам бир йўла учта медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда 94 килограмм натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 120 килограмм натижа билан олтин медаль билан тақдирланди. Умумий ҳисобда 214 килограмм оғирликни бўйсундириб, иккикураш якунига кўра, олтин медалга сазовор бўлди. Шуни таъкидлаш керакки, Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон тарихида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк аёлдир.

Баҳслар 14 июлга қадар давом этади.

 

Шаҳбоз САИДОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: