Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
19.06.2018

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА КУЧСИЗЛАР БЎЛМАЙДИ

Жаҳон чемпионатининг ҳар бир ўйини ҳаяжонли ва кутилмаган натижалар билан ўтмоқда. Мана-ман деган башоратчилар ҳам лол бўлиб қолишмоқда.

Мексика терма жамоаси кўпчилик учун кутилмаганда амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бразилия терма жамоаси эса 1978 йилдан сўнг илк бор мусобақанинг биринчи ўйинида ғалаба қозона олмади. Бразилия — Швейцария терма жамоалари дуранг (1:1) ўйнади.

Бу натижалар жаҳон чемпионатида кучсизлар бўлмаслигини яна бир бор тасдиқламоқда.

Бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг уч учрашуви бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 17:00 да Колумбия — Япония, соат 20:00 да Польша — Сенегал терма жамоалари майдонга тушади. 23:00 да Россия — Миср терма жамоалари куч синашади. Ушбу ўйинда Муҳаммад Салоҳ майдонга тушиши кутилмоқда. Шифокорларнинг айтишича, унинг жароҳати деярли битган.

Эртага эса соат 17:00 да Португалия — Марокаш, 20:00 да Уругвай — Саудия Арабистони, 23:00 да Эрон — Испания учрашувлари бўлиб ўтади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: