12.06.2018

САМАРҚАНД, СУРХОНДАРЁ, БУХОРО ВИЛОЯТЛАРИДА ЁШ СИЁСАТЧИЛАР БЕЛЛАШДИ

Самарқанд ветеринария медицина институти фаоллар залида «Ёш сиёсатчи — 2018» танловининг ви­лоят босқичи ўтказилди.

— Танлов бу йил ўнинчи бор ўтказилмоқда, — деди ЎзХДП Самар­қанд вилоят кенгаши раиси Мажидхон Усмонов. — Бугун вилоят босқичида 15 нафар ёш сиёсатчи билимдонлар иштирок этишяпти.

Иштирокчилар танловнинг биринчи шартига кўра ижтимоий лойиҳанинг инновацион тақдимотини ўтказишди. Танловнинг иккинчи ва учинчи шартларида бадиий адабиётлар, ­Президент маърузалари бўйича иштирокчиларнинг қандай билимга эга эканлиги синовдан ўтди.

Танловда барча шартларни бажаришда бошқаларга ибрат бўлган иштихонлик ўқитувчи Сирожиддин Халилов ғолиб, деб эътироф этилди.

— Билимдон тенгдошларим сафига қўшилишга ҳаракат қилдим, — деди у. — Бадиий китоблар мутолаа қилдим. Ҳаракатларим, ўз устимда ишлашим бугун самарасини берди. Энди ниятим танловнинг республика босқичида ҳам ғолиблар сафидан ўрин эгаллаш.

Пастдарғом тумани вакили Маҳлиё Файзуллаева иккинчи, ­нурободлик Ойбек Афғонов учинчи ўринга сазовор бўлишди. Шу­нинг­дек, бир неча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилар ЎзХДП вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик сов­ғалари билан тақдирланди.

 

***

Танловнинг Сурхондарё вилоят босқичи бу йил Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей биносида ўтказилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Мавжуда Ҳасанова иштирокчиларга омад тилади.

Ҳаяжонли дамлар бошланди, туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар иштирокчи уч шарт асосида беллашди. Ҳар бир чиқиш мухлислар томонидан қўллаб-қувватлаб турилди.

— Танловга таклиф қилишганида хурсанд бўлдик, — дейди афғонистонлик талаба Садатзода Саиджалолиддин. — Айниқса, лойиҳа тақдимоти шартини қизиқиш билан томоша қилдик.

Якуний натижаларга кўра, Термиз туманидан Комила ­Абдуллаева учинчи, деновлик Ойбек Фармонов иккинчи ўринни қўлга киритди. ­Термиз шаҳридан Рушана Зарипова биринчи ўринга лойиқ, деб топилди. Ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгашининг диплом ҳамда эсдалик сов­ғалари топширилди.

 

* * *

Танловнинг Бухоро вилоят бос­қичида 12 нафар иштирокчи қатнашди.

Қизғин ўтган тортишувлардан сўнг пешкўлик Умида Бур­ханова учинчи, шофирконлик Мир­жалол Қўндиев иккинчи, Бухоро солиқ коллежи ўқувчиси ­Салоҳиддин Меҳриев эса биринчи ўринни эгаллади. Энди у танловнинг республика босқичида иштирок этади.

 

Абдурасул САТТОРОВ,

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

Шаҳло БАҚОЕВА.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: