Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
24.05.2018

«МИРЗИЁЕВ ЎЗБЕКИСТОННИ ЛИБЕРАЛ ЎЗГАРИШЛАР САРИ БОШЛАМОҚДА»

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифидан сўнг дунёнинг етакчи ОАВда бир қатор мақолалар эълон қилинди.

«АҚШ Прези­денти Дональд Трамп ва Ўзбе­кис­тон Прези­денти Шавкат Мирзиёев савдо ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, икки етакчи Афғонистондаги стратегик вазият борасида фикр алмашди.

Ўзаро суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг янги иш ўринлари яратиш ва солиқ ислоҳоти борасидаги ишларини эътироф этди. Трамп эса Мирзиёвга миннатдорлик билдирди.

2016 йилда Ўзбекистон бошқарувига келган Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги стра­тегик ҳамкорлик борасида янги даврни бошлаб берди.

Мирзиёев Марказий Осиёдаги 33 миллион аҳолига эга бўлган мамлакатни босқичма-босқич либерал ўзгаришлар сари бошламоқда. У бир қатор сиёсий маҳбусларни қамоқдан озод этди, валюта алмаштиришдаги тақиқларни олиб ташлади, мажбурий меҳнатга чек қўйди.

Ўз навбатида Мирзиёев кадрлар алмашинувига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бошқарув тизимига ёш кадрларни келиши кузатилмоқда.

Ўзбекистон Президенти ҳамма давлатлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Вашингтонга бўлган ташрифининг ўзиёқ Мирзиёев­нинг АҚШга йўл очиш борасидаги ҳаракатларининг ифодасидир.

Ўз навбатида Трамп икки давлат савдо ва ҳарбий йўналишларда мустаҳкам алоқалар ўрнатганини билдирди. Журналистлар билан суҳбатлашган Мирзиёев ўз давлати Америка компаниялари билан 5 миллиард долларлик шартнома тузганини таъкидлади».

 

Темур АЪЗАМ тайёрлади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: