Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
17.05.2018

ДОРИ-ДАРМОНЛАР ЙЎРИҚНОМАСИ

айримлари шунчалик майда ҳарфлар билан ёзилганки, фақат лупадан фойдаланиб ўқиш мумкин...

Бир куни кечқурун ишдан келсам, эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Очиб қарасам, ёши 60 дан ошган қўшнимиз, у қўлидаги бир варақ қоғозни менга узатар экан, «уйдагилар ҳали ишдан қайтишмаганди, мана шуни ўқиб берсангиз. Қаричиликми, кўз ҳам хиралашиб қолибди. Ўқий десам, ҳеч кўзим ўтмади, ҳарфи майда экан», деди.

Отахоннинг қўлидан дорини қўллаш бўйича йўриқномани олдим-да, ўқишга чоғландим. Тўғриси, қийналиб-қийналиб ўқидим. Ҳарфлар майда ва зич ёзилганидан қаторлар бир-бирига қўшилиб ­кетгандай бўлди. Амаллаб ўқиб бўлгач, амаки, ростдан ҳам жуда майда ёзилган экан, дедим у кишини хижолатдан қутқазиш учун.

Кейин ўйланиб қолдим: дори йўриқномаси нима учун чиқарилади? Одамлар дори таркиби билан танишиш, дорини қачон, қандай ичиш кераклигини билиши учун албатта. Унда бемалол ўқийдиган қилиб ёзиш керак эмасми? Ахир қариялар, кўриш имконияти чекланганлар борлигини ҳисобга олиш керак-ку. Эҳтимол, йўриқнома қоғозини узайтириш ё матнини қисқартириш керакдир?..

Биз фақат муаммони кўтардик, холос. Нима қилиш кераклигини соҳа мутахассисларига қолдирдик.

 

Тоштемир МУРОД


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: