Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
12.05.2018

ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФИ НАМАНГАНЛИКЛАР РУҲИНИ КЎТАРДИ, БИР ҒАЙРАТИГА ЎН ҒАЙРАТ ҚЎШДИ

Равшан АБДУЛЛАЕВ, ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси:

— Биз наманганликлар Президентимизнинг эътирофига муносиб кўрилганимиздан бениҳоя шодмиз. Айниқса, «Диёнатли, ҳунарманд Наманган аҳли катта бойлигимиз» деган сўзлар барчамизни бирдек қувонтирди, куч-қувват, ғайрат-шижоат бағишлади.

Видеоселектор йиғилиши жараёнида атрофдагиларни кузатиб туриб, бир қувончимга ўн қувонч қўшилди. Чунки Президент билан мулоқот қилишга барча иштиёқманд эди.

Хусусан, партиямизнинг косонсойлик фаолларимиздан бири «Аҳмадхон ҳожи Косоний» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Анвархон Абдуллаев ҳам 2005 йилда 10 000 бош товуқ билан иш бошлагани, паррандачилик хўжалиги бугунга келиб кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилгани, айни пайтда фермада 200 000 парранда парвариш қилаётгани, 14 гектар интенсив боғ ҳосилга кирганини таъкидлади.

Фермер ўтган йили тумандаги фойдаланилмаётган бинолардан бирини ноль қийматда олиб, мева-сабзавотларни сақлаш омбори ва тикувчилик цехи, «Аёллар соғломлаштириш маркази» ташкил этди.

Тиниб-тинчимаган Анвархон Абдуллаев Президентимиз билан бўлган мулоқот давомида 100 ўринли замонавий болалар боғчаси қурилишини жадал олиб бораётгани, хўжаликда умумий иш ўринлари 120 тага етганини маълум қилди. «Намуна» қишлоғидаги 1938 йилда қурилган юқумли касалликлар шифохонаси биноси ўрнида ҳашар йўли билан янги бино қуришга аҳд қилганлигини айтди. Мамлакатимиз раҳбари ЎзХДП фаолини диққат билан тинглаб, унга катта ишонч билдирди.

Президентимиз ташрифидан сўнг вилоят партия кенгаши, депутатлар биргаликда Давлатимиз раҳбарининг таклиф ва тавсияларини ўрганиб, янги режалар белгиладик.

Ташрифдан сўнг наманганликларнинг руҳи шу қадар тетиклашганки, кекса-ю ёш бирдек ғайрат қилиб, янги марраларга интилмоқда.

Президентимиз ташрифи давомида вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни тубдан яхшилаш бўйича катта лойиҳаларга асос солинди. Илгари «Машраб боғи» деб аталган 110 гектарли майдонда «Афсона водийси» истироҳат боғининг барпо этилиши ҳам фикримиз далилидир. Мазкур манзилни келгуси йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Чуст, Учқўрғон, Чортоқ, Тўрақўрғон туманларидаги йирик лойиҳалар ҳам Президентимизнинг аввалги ташрифидан бугунги ташрифигача рўй берган янги юксалишлардан далолатдир.

10 гектарли «Орзу» кичик саноат зонасида 142 миллиард сўмдан зиёд 22 лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 82,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилишига ҳамда тўрт мингга яқин аҳоли бандлигини таъминлашга эришилиши биз наманганликлар қалбида янгиланишларга, ислоҳотларга ишонч, ҳаётдан розилик туйғусини кучайтирмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: